1-лига: «Навбаҳор-фарм» Про лигага йўлланма олди, «Орол» эса...

1-лига: «Навбаҳор-фарм» Про лигага йўлланма олди, «Орол» эса...

Кеча, Биринчи лигада сўнгги 28-тур баҳслари ўтказилиб, турнирга якун ясалди.

Сизга яхши маълумки, бутун мавсум давомида "Навбаҳор"нинг "ёшлар" жамоаси турнир етакчилигини бермай келаётганди. Мана улар ниҳоят ўз мақсдаларига эришдилар. 

Рашид Ғофуров мураббийлигидаги Наманганнинг «Навбаҳор-фарм» клуби ўз майдонида «Андижон-II» жамоасини мағлуб (2:0) этиб, 59 очко билан 1-лига ғолибига айланди. Тошкентда эса «Орол» «Локомотив-БФК» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб (4:1) этди ва 57 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Регламентга биноан «Навбаҳор-фарм» жамоаси тўғридан-тўғри Про лига-2023га йўлланма олган бўлса, Нукуснинг «Орол» клуби Про лигада 9-ўринни эгаллаган «Зомин»га қарши ўтиш ўйинида саф тортади. 

Зоминликлар Про лига қуйи бешлик ўйинлари якунига етмаган бўлса-да, мавсумни 9-ўринда якунлаши аниқ. Про лигада 10-ўринни олган Нукуснинг яна бир клуби «Орол шамоли» (Арал сомали) эса қуйи лигага равона бўлади.

Шу тариқа, регламентга биноан Про лига 2023 йилги мавсумида «Динамо», «Қўқон-1912», «Машъал», «Хоразм», «Шўртан», «Янгиер», «Ғиждувон» ва «Навбаҳор-фарм» клублари иштирок этади. Яна икки иштирокчи Суперлигага ўтиш ўйини («Бухоро»/«Турон» - «Локомотив») ва Про лигага ўтиш ўйинидан («Орол» - «Зомин») сўнг маълум бўлади. 
1liga.jpg