Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Еврофутбол марказида роса яйраган туркиялик Арда Турон профессионал фаолиятини ўтган йили якунлаганди.
Асосан «Атлетико» ва «Барселона»даги ёрқин ўйинлари билан танилган собиқ вингер қисқа вақтда мутлақо «бошқа одамга айлангандек». Ҳар ҳолда, бутсаларини михга илганига ҳали 1 йил ҳам бўлмаган футболчини бир қарашда таниш жуда мушкул ҳозир...
Арда Турон самарали фаолиятини ўтган йилнинг сентябрь ойида тўхтатди. «Галатасорой» унинг учун охирги профессионал клуб бўлганини қўшимча қилиш жоиз. Турон Туркия чемпионатига йўл олишига қадар 5 мавсум давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган ва 55та ўйинда 15та гол уриш асносида Ла Лига чемпиони мақомига эришган, қолаверса, Испания кубогини 2 марта боши узра баланд кўтарган эди. Арда Туркия миллий жамоаси тарихида ҳам ёрқин из қолдирди. Дейлик, мамлакат бош жамоаси сафида 100 марта майдонга тушган вингер энг самарадор футболчилар рўйхатида кучли 5таликка кирди, шунингдек, туркларнинг Евро-2008 ярим финалига чиқишларига катта ҳисса қўшди.
36 ёшли Арда Турон эндиликда Туркия чемпионати Иккинчи дивизиони иштирокчиси «Эюпспор» клубини бошқармоқда. Жамоа машғулотлари жараёнида олинган сурати яқинда ижтимоий тармоқлар мулкига айланди. Фотога қарасак, Арданинг соқоли аллақачон оқариб кетгани кўринади. «Твиттер» фойдаланувчилари эса бу кадрдан ҳайратдалар. Баъзилари ушбу сурат Туронга тегишли эканлигига ишонолмаётганларини ҳам баён этишди. Ахир Арда аслида Лионель Месси билан тенгдошдир. Мана, баъзи изоҳларга эътибор қаратинг:
- Йўқ, у 46 ёшни уриб қўйган кўринади.
- Йўқ, бўлиши мумкин эмас.
- Акахон ҳаётида учинчи 10 йилликни ўтказиб юбориб, дарҳол тўртинчи декадага сакрагандек.
- Бу ўша Арда эмас, аниқ!
- Бу Жерар Бутлер.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789