Португалия Абрамовичга рухсат берди...

Португалия Абрамовичга рухсат берди...

Португалия Республика фуқаролигига эга бўлган тадбиркор Роман Абрамовичга ўзига тегишли бўлган Лондоннинг «Челси» футбол клубини сотишга рухсат олди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Португалиянинг рухсати Британия расмийлари томонидан берилган кафолатдан келиб чиқадики, савдодан тушган маблағлар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидаги клуб эгасига бевосита ёки билвосита фойда келтирмасдан, инсонпарварлик мақсадларида ишлатилади», - дейилади агентлик пайшанба куни иқтибос келтирган баёнотда. Буюк Британиянинг рақамли, маданият, медиа ва спорт вазири Надин Доррис чоршанба куни Буюк Британия ҳукумати «Челси»ни сотишга рухсат берувчи лицензия берганини айтди. Шундан сўнг Португалия ташқи ишлар вазири Жоау Гомеш Кравиньо республикага тадбиркордан «Челси»ни сотишга рухсат сўраб мурожаат тушганини айтди.

Абрамович XV аср охирида мамлакатдан чиқариб юборилган Сефард яҳудийларининг авлодларига маҳаллий фуқароликни олишга рухсат берувчи қонун туфайли 2021 йилда Португалия фуқаролигини олганди. Республика прокуратураси тадбиркорга фуқаролик бериш масаласини текширишга киришди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.