«Айнтрахт» «ПСЖ» тарбияланувчисини сотиб олди

«Айнтрахт» «ПСЖ» тарбияланувчисини сотиб олди

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Дина Эбимбе билан шартнома имзолади, дея хабар беради Франкфурт клуби расмий сайти.

Трансфер суммаси 6,5 миллион еврони ташкил қилди. 22 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда “Айнтрахт”да ижара асосида ўйнади. Унинг ҳисобида 28 та ўйин, 3 та гол ва 1 та голли узатма.