Ҳакамлар комиссияси "Сурхон"нинг пенальтисини тўғри қўйилган деб топишди

Ҳакамлар комиссияси "Сурхон"нинг пенальтисини тўғри қўйилган деб топишди

Ҳакамлар комиссияси "Сурхон"нинг пенальтидан урилган голига изоҳ берди...

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" учрашувининг 38-дақиқасида меҳмонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.
Унга кўра, "Локомотив"нинг 3-рақамли футболчиси Исломжон Қобилов тўп учун курашда "Сурхон" вакили Нуриддин Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатган.

Ҳакам бу вазиятда пеналти белгилаб, тўғри қарор қабул қилган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.