Амалдаги чемпион ва 1-рақамли футболчи Бензема ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади

Амалдаги чемпион ва 1-рақамли футболчи Бензема ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади

Айни дамда дунёда 1-рақамли футболчи сифатида "Олтин тўп"-2022 соҳиби бўлган ҳужумчи Карим Бензема 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Афсуски, бу нохуш хабарни Франция миллий жамоаси расман маълум қилди. «Реал» футболчиси чап сон мушакларидан жароҳат олгани аниқланди.
«Бутун жамоа Каримнинг қайғусига шерик бўлиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — деб ёзди Франция миллий жамоасининг «твиттер»даги саҳифаси.
«Олтин тўп» соҳиби бу мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди.