"Андижон" ва Суперлига-2022 ҳақида

"Андижон" ва Суперлига-2022 ҳақида

«Андижон» хусусий футбол клуби» - совун пуфаги ёрилиб кетди.

Аслида бу мен учун сенсация эмас, чунки икки йил аввал «хусусий клуб ташкил этиш»га боғлиқ эйфория энг юқори нуқтага чиққан пайтдаёқ шундай якун бўлиши тайин эди. Бошқача ифода этганда, биринчи дақиқаларданоқ лойиҳа яшаб кетолмаслиги, шунингдек, бу реал ислоҳотдан кўра, кўпроқ фириб эканлиги аён бўлганди. Аммо ушбу «лойиҳа» турли имтиёзлар асосида қўллаб-қувватланди. Жумладан, регламентга зид равишда янги юридик шахс яратиш имконияти, охир-оқибат, ходимлар ва турли компаниялар олдидаги қарздорликни ҳисобдан чиқариш имкони берилди. Аммо бу ҳам «хусусий клуб» лоақал икки йил яшашига ёрдам бермади, энди лойиҳа фақат баъзи раҳбарларнинг «пиар»лари сифатида эсда қолади.
***
Чемпионатнинг охирги икки тури ўйинлари тақвими эълон қилинган пайт «Сурхон» - «Динамо» тўқнашуви қолганлари орасида ажралиб қолгани эътиборга тушдиГўёкиикки жамоага ўзаро ўйинингиз ҳеч кимга керак эмасбилганингизни қилингдейилгандекАфтидан, иккиси хоҳлаганини қилди ҳам.

Алишер НИКИМБАЕВ