АПЛ 2022/23 йилги мавсум учун тақвимни эълон қилди

АПЛ 2022/23 йилги мавсум учун тақвимни эълон қилди

Маълум бўлишича англия Премьер лигасининг навбатлдаги мавсуми жорий йилнинг 5 август куни «Кристал Пэлас»-«Арсенал» ўйини билан бошланадиган бўлди.

Қизиғи шундаки, 2-турдаёқ биз Лондон дербиси («Челси»-«Тоттенхэм»)га гувоҳ бўлишимиз мумкин. 3-турда эса «МЮ» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади. 7-турда ҳам бир қатор қизиқарли баҳсларни кузатишимиз мумкин. Хусусан,  мазкур турда «Манчестер Сити» «шпорлар» билан тўқнаш келади, 8-турда «Челси» «Ливерпуль»га, 9-турда «Арсенал» Лондон дербисида «Тоттенҳэм»га, «Манчестер Юнайтед» эса «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. Бир сўз билан айтланда дунёнинг 1-рақамли миллий чемпионатининг ҳар бир турида мухлисларпни жозибадор учрашувлар кутмоқда. 

1-тур
5 август, жума
«Кристал Пэлас»—«Арсенал»

6 август, шанба
«Фулҳэм»—«Ливерпуль»
«Борнмут»—«Астон Вилла»
«Лидс»—«Вулверҳэмптон»
«Лестер»—«Брентфорд»
«Ньюкасл»—«Ноттингем Форест»
«Тоттенҳэм»—«Саутҳэмптон»
«Эвертон»—«Челси»

7 август, якшанба
«Манчестер Юнайтед»—«Брайтон»
«Вест Ҳэм»—«Манчестер Сити»