Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Мафия» ёзувли сохта купюралар - бу «Барселона»га қаратилган норозилик ҳаракати. Оддий айтганда, коррупция иши бўйича янги эътироз.
Сегундага! Сегундага!» - 12 март куни Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионига йиғилган деярли 50 минг мухлиснинг катта гуруҳи Каталония клубини шундай ҳайқириқлар билан «олқишлади». Испания чемпионатида ишонч билан пешқадамлик қилаётган Хави жамоаси эса бунга парво қилмай, «Эль-класико» олдидан навбатдаги ғалабани расмийлаштирди. «Барселона»га 3 очкони тақдим этган ягона гол биринчи бўлим охирида Рафинья томонидан урилди.
Бильбаолик мухлислар шу куни трибуналарда «Атлетик»нинг минимал ҳисобли мағлубиятига унча эътибор қаратишгани ҳам йўқ. Ҳар ҳолда, улар стадионда бошқача «томоша»ни юзага келтиришди. Аниқроқ айтсак, «Атлетик» фанатлари бир-бирларига «Барселона» логотипи ва «мафия» ёзуви туширилган қалбаки банкнотлар отиш билан машғул бўлишди. Қолаверса, улар бутун ўйин давомида Каталония клубига қарата ҳайқиришдан чарчашмади: «Сегундага! Сегундага!» Ҳа, бу «Барселона» атрофида кўтарилган коррупцион можаро - «Негрейра иши»га ишора. Эслатма, олдинроқ прокуратура ҳисоб-китоблари бўйича «Барселона» 2001 йилдан буён Испания Ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра компанияси ҳисоб рақамига 7,3 миллион евро ўтказиб бергани хусусида хабарлар тарқалди. Ваҳоланки, бунга қадар Каталония клуби 2016-2018 йиллар оралиғида Негрейрага 1,4 миллион евро тўлагани маълум қилинганди.
«Атлетик» мухлислари ўйиндан олдин акция ҳақида эълон беришганди. Тўғрироғи, Herri Harmaila гуруҳи барча фанатларга алоҳида мурожаат йўллади: «Камбағаллар томонидан яратилган, бойлар томонидан ўғирланган. «Негрейра иши» - бу коррупция айсбергининг бир учи, холос. «Барса»га қарши ўйиннинг 30-дақиқасида бор нафратингизни кўрсатинг. Юклаб олинг, чоп этинг (қалбаки купюра тасвири) ва меҳмонларга «Мафия» ёрлиғини ёпиштиринг». Бу охирги пайтлар банкнотлар воситасида уюштирилган биринчи акция эмас. 3 март куни «Реал» мухлислари ҳам «Барселона»ни худди шундай намойиш билан қарши олишганди. Фарқи шуки, мадридликлар қалбаки купюраларга Каталония клуби президенти Жоан Лапорта суратини босишганди. Улар яна «Федерацияда катта коррупция», дея ҳайқиришди.
Қизиғи, Бильбаодаги ўйин охирида ҳар икки жамоа вакиллари бош ҳакамга кескин эътибор буришди. Чунки Хесус Хиль Мансано 87-дақиқада «Атлетик» голини ҳисобга олмади. Тўғри, ҳужумнинг бошланиш нуқтасида Икер Муниаин тўпга қўли билан тегинганди ва рефери адолатли қарор чиқарди.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789