Барчаси финалдан сўнг ҳал бўлади...

Барчаси финалдан сўнг ҳал бўлади...

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини «Барса»да давом эттиришга яқин турибди.

Diario Sport нашри хабарига кўра, у каталонияликлар билан 3 йиллик шартномага қўл қўяди. Германиялик футболчи Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг қарорини эълон қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, Хави ҳам Гюндоган трансферига тўхталиб ўтганди: «Мен сизга шуни айта оламанки, биз қизиқаётган футболчиларнинг барчаси «Барса»да ўйнашни истайди. Ҳали ҳеч қайси ўйинчи бизга рад жавобини бергани йўқ». Аслида Гюндоганни «Сити» олиб қолишни истайди. Унинг жамоа билан меҳнат шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. «Шаҳарликлар» Илкайнинг шартнома муддатини 2024 йилгача узайтиришмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.