"Барселона" мавсум якунигича "Камп Ноу"га қайта олмаслиги мумкин.

"Барселона" мавсум якунигича "Камп Ноу"га қайта олмаслиги мумкин.

"Барселона"да бу мавсумда қайта қурилган "Камп Ноу" стадионида ўйнаш имконияти йўқлиги ҳақидаги гаплар тобора кўпаймоқда. Хабар берилишича, ишлар секин суръатда олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳали ҳал этилмаган баъзи техник масалалар мавжуд. Масалан, фавқулодда чиқиш йўллари ҳамда майса экиш. Шунингдек, УЕФА қоидаларига кўра, мавсумнинг барча ўйинлари битта стадионда ўтказилиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Барселона" ўз уй ўйинларини "Монжуик" Олимпия стадионида ўтказмоқда.