«Бавария» Гавини мўлжаллаяпти

«Бавария» Гавини мўлжаллаяпти

«Бавария» «Барселона»нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Гавини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда El Nacional.

Ярим ҳимоячининг янги шартномаси ҳали Ла Лига томонидан тан олинмаган ва мюнхенликлар клуби 18 ёшли футболчини 50 миллион еврога сотиб олишга умид қилмоқда. Бу эски Гави шартномасида кўрсатилган тўлов миқдори. Қайд этилишича, «Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Гавининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Мутахассис футболчининг «Барселона»даги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Гави «Барселона» тарбияланувчиси. «Кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибида ярим ҳимоячи 77та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 11та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.