Бейранванд учун ЖЧ тугади

Бейранванд учун ЖЧ тугади

ЖЧ-2022 доирасида Англияга қарши ўйинда (2:6) бошидан жароҳат олган эронлик дарвозабон Алиризо Бейранванд энди турнирда иштирок этмайди.

Ўйиндан сўнг у мия чайқалиши билан касалхонага ётқизилган ва энди у ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Англия билан ўйиннинг биринчи бўлими бошида Бейраванд тўпга чиқиш чоғида ўз ҳимоячиси Мажид Ҳусайнига бориб урилди. Аввалига Бейраванд қолишга ва ўйинни давом эттиришга қарор қилди, аммо деярли дарҳол мураббийга ўзини алмаштириш кераклигини кўрсатди, уни замбилда майдондан олиб кетишди. Эрон «B» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинини 25 ноябрь куни Уэльсга қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.