АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Нант» клуби содиқ мухлисасининг уйи - шунчаки, эртакнамо манзил!
Хонадонда клуб рамзи илинмаган бирор бурчакнинг ўзи йўқ. Айни пайт Франциянинг ўртамиёна жамоаси Лига 1 биринчи даврасини 13-қаторда якунлади. Эътиборлиси, «Нант» 2,5 ой давомида бирор расмий ўйинни бой бергани йўқ.
Хуллас, нантликлар ҳозирда жуда яхши спорт формасидалар. Мағлубиятсиз 9та учрашув - бу замонавий футбол учун ваҳимали натижа ҳисобланмайди, албатта. Лекин бунақаси «Нант» каби клублар ҳаётида ҳар доим ҳам кузатилавермайди. Шундай экан, камтарин жамоалар мухлислари ҳар қандай ижобий серияни чинакамига қардлашади. «Нант»да эса бундай жонкуяр фанатлар етарлича топилади.
Пату Лоик Морисе хоним «Нант»ни керак бўлса, жонидан ҳам ортиқ кўрадиган шундай мухлисалардан биридир. Бу аёлни Нант шаҳрида жамоанинг энг садоқатли мухлисаси сифатида таърифлашади. Унинг яшаш хонадонига бош суққан инсон дарҳол барчасини тушунади. Мана, Пату хоним яқинда ижтимоий тармоқ орқали хоҳловчиларни ўз уйи бўйлаб махсус видеоэкскурсияга таклиф этди. Видеолавҳага қараб, қойил қолишингиз турган гап: уйда сариқ-яшил рамзлар илинмаган бирор нуқтанинг ўзи йўқ. Ҳар бурчакда «Нант» белгилари...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789