Бобир Абдухолиқов – Йилнинг энг яхши футболчиси, ҳужумчиси ва тўпурари деб топилди

Бобир Абдухолиқов – Йилнинг энг яхши футболчиси, ҳужумчиси ва тўпурари деб топилди

Беларусда ҳам  2022 йилги якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси шуднаки, миллий термамиз ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов бир қатор номинацияларда тенгсиз деб топилди. Жумладан, ўзбекистонлик голеадор Беларус Олий лигаси-2022нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб ҳам топилди. Шунингдек, тақдирлаш маросимида унга чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши тўпурари номинациясига аталган совғалар тантанали тарзда топширилди.  

Маълумот учун, Абдухолиқов мавсум давомида «Энергетик-БГУ» билан турнирда 26та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилиб, жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишига катта ҳисса қўшди. 
Ҳамюртимиз кумуш тўп ва бутса совринини қўлга киритгач, кейинги мавсумни бошқа чемпионатда бошлашини маълум қилган.