АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бразилия афсонаси, «Олтин тўп»нинг 2005 йилги соҳиби Роналдиньо яқин келажакда молиявий томонлама анча қийналиб қолган эди.
Унга бир нечта айблар қўйилиб, 2018 йилда полиция томонидан қўлга олинади. Роналдиньо белгиланган жаримани тўлай олмагани сабабли Порту Алегредаги уйидан, кейинчалик эса «BMW» ва «Mercedes-Benz» русумли машиналаридан айрилади. Бу бойликлар қайтариладими ёки йўқ, буни билмаймиз. Аммо ҳозирда 43 ёшга етган Роналдиньода ҳали ҳам автолар анчагина. У аллақачон автоуловлардан коллекция ҳосил қилган. Қуйида шу ҳақида сўз боради.
«Bugatti Veyron» - 1,6 миллион фунт
Роналдиньо ҳам Карим Бензема каби «Bugatti» мухлиси. 1,6 миллионлик суперкар йиллар давомида коллекционерларнинг бисотидаги энг қиммат автомашиналардан бири бўлиб келмоқда. Айтиш мумкинки, «Bugatti»нинг ушбу версияси йўлларда фойдаланиш мумкин бўлган энг тез техникадир. Унинг тезлиги соатига 267 километргача чиқади. Дунё бўйлаб бу турдаги машина фақат 450тагина ишлаб чиқарилган.
«Rolls-Royce Cullinan» - 300 минг фунт
Ушбу маҳсулот Роналдиньо коллекциясининг иккинчи энг қиммат машинаси саналади. Бошқа спорт юлдузлари, хусусан, Роналду «Cullinan» версиясининг фахрий эгаси ҳисобланади. Инглиз ишлаб чиқарувчиси ушбу техника мўъжизасига 6,75 литрлик иккита V12 турбо двигатель ўрнатган. Шу сабабдан машина беш сонияда 62 километр соатгача тезлана олади.
«Hummer» - 86 минг фунт
1990 йиллар охири ва 2000 йиллар бошида ҳар қайси машҳур инсон ўзида ҳеч бўлмаса битта «Hummer»ни сақларди. Баскетбол афсонаси Деннис Родман ва машҳур актёр Арнольд Шварценеггер шулар жумласидандир. Роналдиньо эса ўзиникини «Барселона» сафида ўйнаб юрган пайтида сотиб олган.
«BMW X5» - 66 230 фунт
«Х5» версия илк марта 1999 йилда тақдим этилади. «BМW»нинг салони қулай ва люкс. Спорт-карга ўхшасада, унинг топ-тезлиги 155 километрдан ошмайди. «Х5» атиги 5,3 сонияда соатига 60 километргача тезлана олади.
«Lamborghini Aventador» - 271 минг фунт
«Aventador»лар АПЛ юлдузлари орасида машҳур. Айниқса, бразилияликлар учун ушбу машина севимлилардан биридир. Хусусан, «МЮ» ҳужумчиси Антони ўзининг шу русмдаги автосида кўриниш берган эди. Серхио Агуэро ҳам Англияда «Lamborghini» минарди. Роналдиньода унинг ўзига хос ранги мавжуд.
«Ferrari 458» - 155 минг фунт
Футболчилик давридаги машҳурлик, тезкорлик ва техника, Роналдиньони «Ferrari» сотиб олишга ундади. Бу машина футболчининг майдонда нималарга қодирлигининг рамзи эди. «Ferrari 458» ўз дизайни билан нарх борасида кўплаб брендлар билан беллаша олади. Айнан шу версиядаги автомобилга Месут Озил, Луи Саа ва Марио Балотеллилар ҳам эгалик қилади. Ушбу карнинг максимум тезлиги 202 километр/соатга тенг.
«Porsche 911 Carrera S» - 110 минг фунт
Тезлигини атиги 3,5 сонияда соатига 60 километргача чиқара оладиган ушбу машина, Роналдиньонинг яна бир севимлиларидан биридир. Мазкур бренд ўтмишда Криштиану Роналду ва Диего Марадона томонидан қадрланган. Роналдиньода эса унинг Бразилия либоси билан бир хил рангдагисидан мавжуд.
«Aston Martin Rapide AMR» - 129 минг фунт
2019 йилда Роналдиньо Саудия Арабистони пойтахти бўлмиш Ар-Риёд шаҳрига ташриф буюради. Юлдуз у ерда автомобиллар кўргазмасида иштирок этади ва машина харид қилади. Роналдиньо Ар-Риёддан «Aston Martin» олиб келиш учун 130 минг фунт сарфлаган. Айрим манбаларда айтилишча, бу автомобил Роналдиньога араб шайхлари томонидан совға қилинган. Аммо бунга исбот мавжуд эмас.
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789