Давралар оралиғида:  «Навбаҳор»дан «Янгиер»гача...

Давралар оралиғида:  «Навбаҳор»дан «Янгиер»гача...

Самвел Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» душанба куни Яйпанда Про лига вакили «Турон»га қарши майдонга тушди.

Наманган клуби устози бу учрашувда асосан яқин захира вакилларини амалда синаб кўрди. Томонлар етарлича хавфли вазиятлар яратган бўлсаларда, бошланғич ҳисоб охиригача ўзгармай қолди - 0:0.

«Турон» — «Навбаҳор» - 0:0

«Навбаҳор»: Раҳим Давронов, Станислав Андреев, Аброр Каримов, Даврон Олимжонов, Ҳусан Ғанижонов, Жаҳонгир Турсунов, Камрон Неъматжонов, Элгужа Грилашвили, Нурилло Тўхтасинов, Музаффар Мўминов, Тоҳир Рафаэлов. 

Захира: Озодбек Маърупов, Дониёр Мирзақаюмов, Элёр Мўминқулов, Бунёд Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Асадбек Жўрабоев, Лутфулло Нуриддинов.

 

«НАСАФ»: ЯНГИ КЕЛИШУВЛАР...

«Насаф» раҳбарияти Суперлига иккинчи давраси олдидан бир қатор футболчилар билан ўртадаги шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти маълумот берди. 

«Насаф» билан шартномаси муддатини узайтирган футболчилар

Абдувоҳид Неъматов - 2024 йилгача

Шерзод Насруллаев - 2024 йилгача

Акмал Мозговой - 2024 йилгача Ҳусайн Норчаев - 2025 йилгача

Алибек Давронов - 2025 йилгача Азиз Холмуродов -2026 йилгача

Зафармурод Абдураҳматов - 2026 йилгача

Шунингдек, ёш футболчи Сардор Саидов билан ҳам 2026 йилгача мўлжалланган шартнома расмийлаштирилди.

 

«ПАХТАКОР»: ҲУЖУМГА ПОЛЬШАДАН ФУТБОЛЧИ

«Пахтакор» раҳбарияти яна бир трансферни амалга оширди - польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашак билан расман 1,5 йиллик шартнома расмийлаштирилди. 25 ёшли футболчи охирги 3 йил давомида ўз ватанида «Гурник» шарафини ҳимоя қилган. У шунингдек, фаолияти давомида «Челмианка» ва «Видзев» клублари сафида ҳам тўп сурган. Айтиш ўринли, Банашак «Пахтакор»да ўйнайдиган польшалик биринчи футболчига айланади. У ўтган мавсум Польша элит лигасининг 28та ўйинида майдонга тушиб, 4та гол урган.

 

«СЎҒДИЁНА: ЙИРИК ҲИСОБДА-Я...

«Сўғдиёна» сешанба куни Тошкентда «Олимпик» билан баҳслашиб кўрди. Алоҳида айтиш керак, шу куни Виталий Денисов Улуғбек Бақоев жамоаси сафидаги норасмий дебютини ўтказди. Натижа эса «Сўғдиёна» учун анча хунук кўриниш олди - 0:3.

«Олимпик» - «Сўғдиёна» - 3:0

Голлар: Отабек Жўрақўзиев (2та), Руслан Жиянов.

«Сўғдиёна» (бошланғич таркиб): Милан Митрович, Сардор Қулматов, Марко Колакович, Виталий Денисов, Искандар Шайқулов,  Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов, Диан Талхатов, Юре Обшивач, Ҳусниддин Ғофуров, Лука Чермель. 

 

«ҚИЗИЛҚУМ»: ЗОТЕЕВ ВА  МУҲАММАДИЕВ КЕТИШАДИМИ? 

Championat.asia инсайдери Шаҳбоз Беғамовнинг хабар беришича, «Қизилқум»нинг икки футболчиси «Бунёдкор» эътиборида турибди. Гап қанот вакиллари Олег Зотеев ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳақида кетмоқда. Қўшимча қилинишича, ҳозирда музокара жараёни давом этмоқда. Эслатма, 33 ёшли Зотеев 2013-2014 йиллар айнан «Бунёдкор»да фаолият юритган. У жорий мавсум Суперлигада 10 марта ўйинда майдонга тушди. 33 ёшли Муҳаммадиев эса «Қизилқум»нинг чемпионат доирасидаги 11та учрашувида қатнашди. 

 

«БУНЁДКОР»: МИНСК ЙИҒИНИ ТУГАДИ

«Бунёдкор» 26 июль куни Беларусь пойтахти - Минскда ташкиллаштирилган йиғинини якунлади. «Қалдирғочлар» у ерда 12 июлдан яхши шароитларда шуғулланиш баробарида муносиб спарринг-рақиблар билан куч синашишди. «Ўйинларда турли натижалар қайд этдик. Лекин йиғиндаги учрашувлар ҳисоби муҳим эмас. Асосийси - жамоа ўйини чизмасини яратиш, турли тактик схемаларни текшириш, янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш. Ўйлайманки, барчасига улгурдик ва ўзимиз учун керакли хулосалар чиқардик. Ишончим комил, Минск йиғини самараси мавсумнинг иккинчи ярмида кўринади», - деди «Бунёдкор» бош мураббийи Виктор Карпенко йиғин ҳақида.

«Бунёдкор»нинг Минск йиғинидан ўрин олган ўртоқлик ўйинлари

16 июль. «Бунёдкор» - «Энергетик-БГУ» - 2:2 (голлар: Умарали Раҳмоналиев, Жасур Ҳакимов)

20 июль. «Бунёдкор» - «Арсенал» Дз. - 0:1

23 июль. «Бунёдкор» - «Ислочь» - 2:1 (голлар: Дмитрий Побулич, Францис Нарх)

24 июль. «Бунёдкор» - «Минск» - 0:2

«Бунёдкор» энди Суперлига иккинчи даврасидаги илк ўйин («Сўғдиёна»га қарши)га сўнгги тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. 

 

«ОЛИМПИК»: ЁШЛАРДА ШАШТ  БАЛАНД

Темур Кападзе бошқарувидаги «Олимпик» ўртоқлик ўйинларида ҳам ўзгача иштиёқ кўрсатмоқда. 23 июль куни Олмалиқда АГМКга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Суперлига дебютанти бу сафар «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3та гол йўллади. «Олимпик» голларидан 2таси Отабек Жўрақўзиев ҳисобига ёзилди. 

«Олимпик» - «Сўғдиёна» - 3:0

Голлар: Отабек Жўрақўзиев (2та), Руслан Жиянов.

«Олимпик» (бошланғич таркиб): Шукрон Йўлдошев, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Беҳзод Шамсиев, Достон Турсунов, Саидзамат Мирсаидов, Абдурауф Бўриев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Фаррух Мухторов, Отабек Жўрақўзиев, Темур Мамасиддиқов, Руслан Жиянов.

 

«ЛОКОМОТИВ»: ТОЖИКИСТОН  ЧЕМПИОНИ БИЛАН ДУРАНГ

«Локомотив» душанба куни юртимизда бўлиб турган Тожикистон чемпиони - «Истиқлол» клуби билан назорат ўйини ўтказди. Тошкентда ташкиллаштирилган мазкур «ўртоқлик»да ҳсоб очилмади. Ваҳоланки, ўйин давомида «темирйўлчилар»да ҳам, Душанбе жамоаси вакилларида ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди, фақат футболчиларга аниқлик етишмади. 

«Локомотив» - «Истиқлол» 

(Тожикистон) - 0:0

 

«СУРХОН»: ПИРИМОВ КЕТДИ...

«Сурхон» таркибида яна бир ўзгариш юз берди. Термиз клуби матбуот хизмати хабарига қараганда, ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов билан келишув ўзаро розилик асосида бекор қилинди. Демак, у мавсумнинг иккинчи ярмини бошқа клубда бошлайди. Самар­қандлик 32 ёшли футболчи охирги икки йил давомида «Сурхон» либосида 30та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 2та самарали узатмага муаллифлик қилди. Термиз жамоасининг тайёргарлик жараёнига келсак, термизликлар якшанба куни «Қибрай» стадионида «Янгиер» билан назорат ўйини ташкил этишди. Мазкур учрашувда ҳисобни янгиерликлар очган бўлишсада, «Сурхон» тезда ўзига келиб, биринчи бўлимнинг ўзида 3та гол урди. Иккинчи бўлимда эса бирор ҳужум самарали якунланмади. Якуний натижа - 3:1.

«Сурхон» - «Янгиер» - 3:1 

Голлар: Рубен Санчес, Манел Мартинес, Улуғбек Абдуллаев  - Хуршид Асқаралиев.

«Сурхон»: Даврон Мерганов, Беҳруз Шайдулов, Жавоҳир Соҳибов, Бобур Акбаров, Тоҳир Шамситдинов, Зоир Жўрабоев, Улуғбек Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Камрон Саидазимов, Рубен Санчес Перес, Манел Мартинес.

Захирадан майдонга тушганлар: Серхио Родригес, Ислом Тошпўлатов, Шарофиддин Шобиров, Мурод Бобожонов, Ўрол Чориев, Фарҳод Маматқулов, Самандар Қодиров, Абдуғофур Ҳайдаров.

 

«ҚЎҚОН-1912»: ҚОЛГАНИ ҚЎҚОННИНГ ЎЗИДА

«Қўқон-1912» жамоасининг Тошкент вилояти Дўрмон посёлкасида олиб борган ўқув-машғулотлар йиғини якунига етди. Мураббийлар машғулотларда бир қатор янги футболчилар қатори ўринбосарлар таркибида кўзга ташланган ёшларни ҳам синаб кўришди. «Шунқорлар» шунинг баробарида 2та ўртоқлик ўйи­нида майдонга тушдилар. «Пахтакор» билан баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Самарқанд «Динамо»си 4:1 кўринишида доғда қолдирилди. Даврон Файзиев шогирдлари қисқа муддатли таътилдан сўнг кеча Қўқонда тўпланиб, Суперлига 14-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши баҳсга қаратилган якуний тайёргар жараёнига киришдилар. Жамоа иккинчи давра стартига қадар «Турон» билан «ўртоқлик» ўтказишни режалаштирган.

 

«НЕФТЧИ»: «БУХОРО»ДАН  МАҒЛУБИЯТ...

Фарғона клуби Тошкентда Про лига иштирокчиси «Бухоро»га қарши кечган ўртоқлик ўйинида мағлубиятни тан олди. Тожикистонлик мутахассислар Виталий Левченко ва Ҳаким Фузайлов ўртасидаги дуэлга айланган баҳсда «Нефтчи» сафида Евгений Конюхов, Андрей Мишенко, Саламат Қутибоев, Фозил Мусаев, Зиго Шковлек, Тамаз Макацария каби янги футболчилар ҳаракатланишди. Ҳа, «Металлург» билан хайрлашган Саламат Қутибоев ҳам «Нефтчи» машғулотларига қўшилди. 36 ёшли қорақалпоғистонлик ярим ҳимоячи айни пайт эркин агент мақомида. Унинг «Нефтчи» билан шартнома тузиш-тузмаслиги бош мураббий Виталий Левченкода қандай таассурот уйғотишига боғлиқ, албатта. Олдинроқ «Металлург»нинг яна бир ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев ҳам Фарғона клубига ўтганди.

«Нефтчи» - «Бухоро» - 0:1 (0:1)

Гол: Ҳумоюнмирзо Эминов (45).

«Нефтчи»: Евгений Конюхов, Саламат Қутибоев, Дарко Станоевич, Андрей Мишенко, Мирзоҳид Ғофуров, Лутфулло Тўраев, Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Аббос Ғуломов, Зиго Шковлек, Тамаз Макацария.

Захира: Акбар Тўраев, Нодир Неъматхонов, Дониёр Валиев, Дониёр Мадаминов, Суннатилло Абдуллажонов, Абдуллоҳ Олимов, Сирожиддин Қўзиев, Шерзод Каримов.

«Нефтчи» шу билан 7 июль куни бошланган Тошкент йиғинига якун ясади. Виталий Левченко жамоаси «Бухоро» билан ўйинга қадар Про-лига иштирокчилари «Янгиер» (3:1) ва «Зомин» (2:1)ни енгиб, Суперлига вакили «Локомотив» (1:3)га имкониятни бой берганди. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 термаси билан баҳсда эса 2:2 ҳисобини қайд этди. Фарғоналиклар энди машғулотларнинг якуний қисмини 28 июль куни (бугун) клуб базасида бошлашади.

«ТУРОН»: СУПЕРЛИГА ЕТАКЧИСИГА МУНОСИБ ҚАРШИЛИК 

Яйпанда «Навбаҳор» билан куч синашган «Турон» кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсата олди. Ҳар ҳолда, Анвар Бердиев шогирдлари рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар яратишди, фақат гол урадиган футболчи топилмади - 0:0. Тўғри, Наманган жамоаси бу ўйинда ўз етакчилари хизматидан фойдалангани йўқ.

«Турон» — «Навбаҳор» - 0:0

«Турон»: Низомиддин Зиёвуддинов, Хушнуд Авилов, Марлен Чобанов, Сергей Морозов, Аслиддин Тоштемиров, Жасур Ўринов, Бобур Қосимов, Сардор Теляков, Абдулазиз Абдурашидов, Дониёр Исмоилов, Ҳумоюн Муртозаев.

Захира: Акмал Турсунбоев, Сардор Абдураимов, Сардор Абдунабиев, Ғолиб Сарибоев, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шариф Раҳматов, Денис Островский, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Миразиз Маҳаммадалиев.

 

«АНДИЖОН»: НАВБАТДАГИ РАҚИБ - U-20 ТЕРМА ЖАМОАСИ

Тошкентда йиғин олиб бораётган «Андижон» режалаштирилган назорат ўйинларида майдонга тушмоқда. Ҳозиргача «Металлург» ва «Қизил­қум»га қарши баҳслар ортда қолди. Олдинда эса 29 июль кунига белгиланган Тожикистон чемпиони «Истиқлол» билан «ўртоқлик» кутмоқда. Жамоамизнинг назорат учрашувлари сони яна биттага кўпайди. 28 июль куни (бугун) эса қўшимча учрашув ўтказилади. Яъни водийликлар Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан ҳам куч синашиб кўришади.  Мазкур ўйин «Чиғатой» спорт базасида ташкиллаштирилади. Унда Виктор Кумиков асосан ёш футболчиларга имконият беришни режалаштирмоқда. Дарвоқе, «Андижон»нинг иқтидорли ўйинчиларидан бири Шерзод Эсонов айни кунларда Ўзбекистон U-20 термаси ихтиёрида шуғулланмоқда. 

 

«БУХОРО»: «НЕФТЧИ»ДАН УСТУНЛИК

«Бухоро» душанба куни Суперлига иштирокчиси «Нефтчи»га қарши майдонга тушиб, ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов шу куни Ҳумоюн Шербўтаев, Темур Усмонов, Абдухолиқ Қурбонов, Сирож Мелиев ва ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби янги футболчиларга имконият тақдим этди. Ягона гол айнан Иминов ҳисобига ёзилди.

«Нефтчи» - «Бухоро» - 0:1 (0:1)

Гол: Ҳумоюнмирзо Иминов (45).

«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Обид Жўрабоев, Абдухолиқ Қурбонов, Жасур Ҳасанов, Жамолиддин Убайдуллаев, Жасур Азимов, Рустам Абдуҳамидов, Файзулло Жуманқўзиев, Ҳумоюн Шербўтаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Рўзимбой Аҳмедов.

Захира: Акобир Қаюмов, Сардор Иззатов, Бекзод Саидов, Темур Усмонов, Сирож Мелиев, Асилжон Бегимқулов, Арслон Юсуфбоев, Сардор Эминов.

 

«ЯНГИЕР»: «СУРХОН» КУЧЛИ, БАРИБИР

Сирдарё вилояти бош жамоаси «Сурхон» билан ўртоқлик учрашувида ҳисобни очган бўлсада, якунда мағлубиятни тан олди - 1:3. 

«Сурхон» - «Янгиер» - 3:1

Голлар: Рубен Санчес, Манел Мартинес, Улуғбек Абдуллаев - Хуршид Асқаралиев.

«Янгиер» (биринчи бўлим): Ҳусан Олимжонов, Бунёд Абдуманнонов, Ислом Баротов, Шодиёр Ҳожиматов, Шоҳруҳ Холматов, Жонибек Мирзақулов, Бунёд Шодиев, Элёр Мамасолиев, Хуршид Асқаралиев, Муҳиддин Одилов, Жаҳонгир Абдусаломов.

«Янгиер» (иккинчи бўлим): Сарвар Ҳусанов, Бунёд Абдуманнонов, Ислом Баротов, Шодиёр Ҳожиматов, Достон Бердиқулов, Жонибек Мирзақулов, Бунёд Шодиев, Элёр Мамасолиев, Матеус, Муҳиддин Одилов.