Де Йонг «МЮ»га ўтишга қарши, аммо...

Де Йонг «МЮ»га ўтишга қарши, аммо...

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгнинг агенти «Манчестер Юнайтед»нинг футболчини сотиб олишга уринишларидан норози.

Али Дурсун чоршанба куни «Барселона» меҳмонхонасида «МЮ» бошқарувчи директори Ричард Арнольд ва спорт директори Жон Мерто билан учрашди, деб хабар беради Diario Sport. Суҳбат давомида 25 ёшли футболчининг вакили мижозининг АПЛ клубига ўтишини яна бир бор рад этди ва манкунианликлар раҳбариятидан вақтни беҳуда ўтказмасликни сўради. Таъкидланишича, нидерландиялик хавбек «Барселона»ни тарк этишга қарши эмас, аммо айнан «МЮ»га ўтишни истамайди.

Бироқ, «МЮ» ва «Барса» Френки де Йонг трансфери масаласида келишувга эришишган. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, томонлар футболчининг ўтиши борасида тўлиқ келишувга эришган. Унга кўра, трансфер қиймати 85 миллион еврони ташкил этади. «Барса»нинг 75 миллион евро маблағни олиши кафолатланади, қолган 10 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.