Дон Диего ҳамон ассистлар қироли!

Дон Диего ҳамон ассистлар қироли!

Диққат қилинг, ЖЧ финал раундида охирги марта 1990 йили ўйнаган афсонавий Диего Марадона ҳамон турнир тарихидаги энг яхши ассистент бўлиб қолмоқда.

Марҳум чемпион мундиал доирасидаги жами 21та учрашувда майдонга тушиб, 8та гол ҳаммуаллифига айланган.

Хуллас, Қатар-2022 стартидаги ҳолат бўйича айтсак, 8та голга ассистентлик - бу тарихдаги энг яхши кўрсаткич. Тўғри, Лионель Месси ва Томас Мюллерда жами самарали узатмалар сони бўйича марҳум афсона билан тенглашиш ёки ундан ўзиб кетиш имконияти бор. Улар Қатарга 6та ассист билан боришди ва бу 3-юқори натижа ҳисобланади. Шу ўринда инобатга олиш керак, ЖЧ тарихидаги энг яхши ассистентлар рўйхати нисбий маънога эга. Аниқроғи, илк мундиалларда самарали узатмалар ҳисоби тўғри юритилмаган бўлиши мумкин.

Дарвоқе 
ЖЧ тарихидаги энг яхши 10 нафар тўпурар рўйхатига қарасак, амалдаги футболчилардан биргина Томас Мюллерни кўрамиз. У 10та голга эга. Мутлақ натижа эса Мюллернинг ватандоши Мирослав Клозе қўлида - 16та гол. Қизиқ, Қатар мундиали ушбу рўйхатга нечоғли ўзгариш киритаркин...?