Элдор Шомуродов кутилганидек «Болонья»га ўтадиган бўлди!

Элдор Шомуродов кутилганидек «Болонья»га ўтадиган бўлди!

«Рома» клубини тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовнинг янги мавсумни қайси жамоада бошлаши деярли ойдинлашди.

«Рома» клубини тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовнинг янги мавсумни қайси жамоада бошлаши деярли ойдинлашди.
Инсайдер ва Sky Sports Italia журналисти Руди Галеттининг маълум қилишича, Элдор Шомуродов «Болонья»га ўтиши деярли ҳал бўлган. Бу хабарни клубдаги манбалари тасдиқлаган. Томонлар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара масаласини муҳокама қилишмоқда. 
Қайд этилишича, «Торино» ва «Сассуоло» ҳам Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо «Болонья» музокараларда фаол бўлган.
Аввалроқ, ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчига «Болонья»дан ташқари, «Торино» ва «Вулверҳэмптон» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, болоньяликлар А Серия 2021/22 йилги мавсумини 46 очко билан 13-ўринда якунлаган. Жамоанинг асосий голеадори австриялик Марко Арнаутович ҳисобланади – 33 ўйинда 14та голга муаллифлик қилган.