«Энг зўр-2022» маросими яқин

«Энг зўр-2022» маросими яқин

2022 ЙИЛГИ МАВСУМ ЛАУРЕАТЛАРИ БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР. 

26 ноябрь куни Тошкентда 2022 йилги футбол мавсуми сарҳисобига бағишланган «Энг зўр-2022» тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. ЎФА ва ПФЛ ҳамкорлигида ташкил этилаётган байрамона анжуманда турли номинациялар бўйича лауреатларга тегишли совринлар топширилади. Анъанага мувофиқ, асосий номинациялар ғолиблари спорт журналистлари иштирокидаги сўров орқали аниқланади. Даъвогарлар маълум. Бунда ички лигалар таснифидаги энг яхшилар рўйхати мавсум давомида мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар овозларига бўйича шакллантирилган. ЎФА ва ПФЛ маросимда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиб келаётган яна бир қатор инсонларни алоҳида тақдирлашни ҳам режалаштирган. Ҳозирча асосий номинацияларда номзоди кўрсатилган мураббийлар ва футболчилар билан танишиб турамиз.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТЗАЛ  МУРАББИЙИ БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР

Фузулий Хайруллаев (Oil Star)

Нодир Элибоев (Ўзбекистон футзал термаси ва ВМВ)

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал термаси ва «Жиззах-Кентекс»)

Александр Петров (АГМК)

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТЗАЛЧИСИ БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР

Равшан Элибоев (Ўзбекистон футзал термаси ва ВМВ)

Ихтиёр Ропиев (Ўзбекистон футзал термаси ва «Жиззах-Кентекс») 

Даврон Чориев (Ўзбекистон футзал термаси ва ВМВ)

Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон футзал термаси ва ВМВ)

 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИСИ БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР

Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон U-23, U-20 термалари ва «Пахтакор»)

Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон U-20 термаси ва «Бунёдкор»)

Пўлатхўжа Холдорхонов (Ўзбекистон U-20 термаси ва «Олимпик»)

Хислат Халилов (Ўзбекистон U-20 термаси ва «Сўғдиёна»)


ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ  БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР

Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Самвел Бабаян («Навбаҳор»)

Темур Кападзе (Ўзбекистон U-23 термаси ва «Олимпик»)

Максим Шацких («Пахтакор»)


ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ БЎЛИШГА ДАЪВОГАРЛАР

Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум»)

Бобур Абдухолиқов (Ўзбекистон миллий термаси ва «Энергетик-БГУ»)

Ҳусниддин Алиқулов (Ўзбекистон миллий термаси ва «Насаф»)

Отабек Шукуров (Ўзбекистон миллий термаси ва «Шаржа», «Фотиҳ Қорагюмрюк»)

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон миллий термаси ва «Рома»)

Жамшид Искандеров («Нав­баҳор»)

Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон миллий термаси ва «Ал-Наср»)

Сардор Собирхўжаев (Ўзбекистон миллий термаси ва «Пахтакор»)

Иброҳимҳалил Йўлдошев (Ўзбекистон миллий термаси ва «Пари НН»)

Игорь Сергеев (Ўзбекистон миллий термаси ва «Тобол»)

Ҳожимат Эркинов (Ўзбекистон миллий, U-23 термалари, «Пахтакор», «Торпедо»)

Жасур Ҳасанов («Сўғдиёна»)
futbolchi2022.jpg