Эрве Ренар истеъфога чиқарилди

Эрве Ренар истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистон миллий жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Боливияга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин расман истеъфога чиқди.

2019 йилда Саудия Арабистони миллий жамоасида иш бошлаган франциялик 54 ёшли мутахассис 4 йиллик фаолиятидан кейин лавозимини тарк этди. Ренар бошқарувидаги саудлар ЖЧ-2022да Аргентина устидан ғалаба (2:1) қозонгач, сенсацион натижадан кейинги сўнгги 7 ўйинда 6та мағлубият қайд этди. Саудия Арабистони ЖЧ-2022да Польша (0:2) ва Мексикага мағлубиятга (1:2) учраган бўлса, январь ойида Форс кўрфази кубогида фақатгина Яман устидан ғалаба (2:0) қозонилди, Ироқ (0:2) ва Уммонга қарши баҳсларда эса мағлубиятга (1:2) учради. Сўнгги 5 кун ичида Венесуэла (1:2) ва Болиявия (1:2) миллий жамоасига қарши мухлислари кўз ўнгида тўп сурган Ренар шогирдлари бу сафар ҳам мағлубиятга учрагач, Саудия Арабистони футбол раҳбарияти франциялик мураббийни истеъфога чиқарди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам Саудия Арабистонида ўтган ўртоқлик баҳсларида Боливияни мағлуб (1:0) этган бўлса, Венесуэла билан дуранг (1:1) қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.