Эътироф: Чиндан ҳам, нодир мавсум!

Эътироф: Чиндан ҳам, нодир мавсум!

«Наполи» «А» серия турнир жадвалида  бежиз ишонч билан пешқадамлик қилмаяпти. Лучано Спаллетти жамоаси Италия чемпионати жорий мавсумида деярли барча кўрсаткичлар бўйича олдинда.

 Неаполь эса ҳозирдан скудеттони нишонлашга шайланмоқда. Диққат қилинг, «Наполи» 20 тур ҳосиласига кўра, 2-ўриндаги «Интер»дан 13 очкога илгарилаб кетди. Қолаверса, «адзурралар» «А» серия доирасидаги охирги 16та ўйиндан 15тасини ғалаба билан тугатишди.

*** «Интер»да атиги 1та дуранг бор. Дарвоқе, «Наполи» бу мавсум биргина Симоне Инзаги жамоасига ютқазди, холос. 

*** Хвича Кварацхелия - «А» сериянинг энг яхши ассистенти (8та ассист). Тўғри, Сергей Милинкович-Савич («Лацио»)да ҳам шунча самарали узатма бор. 

*** Алекс Мерет «қуруқ» ўйинлар сони (8та) бўйича лигада 3-кўрсаткич соҳибидир. «Наполи кипери бу борада фақат Войцех Шесни (9та) ва Иван Проведел (11та)дан орқада.

*** Виктор Осимхен - лиганинг энг яхши снайпери (14та гол). Дарвоқе, «А» серия тарихида африкалик футболчи ҳали бирор марта бош тўпурар бўлган эмас. 

*** «Наполи» маҳсулдорлик бобида лигадаги энг яқин таъқибчиси «Интер»ни 8та гол даражасида ортда қолдирмоқда: 48га 40. Тўғри, xG бўйича икки жамоа ўртасидаги фарқ нисбатан кичик: 43га 38.

ДарвоҚе...

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо якшанба куни «Наполи»га қарши ўйин бошланмасидан олдин Неаполни скудетто билан табриклади: «Наполи»ни чемпионатдаги ғалабаси билан қутлайман. Скудетто неаполликларники, улар совринни ютиб бўлишди ҳақли равишда». Кўринишидан, португалиялик мутахассис ҳақ ва унга қўшилиш керак...