Филлипс учун 50 миллион...

Филлипс учун 50 миллион...

«Манчестер Сити» «Лидс» ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради The Athletic.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» тез орада 26 ёшли англиялик учун расмий таклиф билан чиқишади. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» «Лидс» ярим ҳимоячини 45-50 миллион фунт стерлингга сотишга рози бўлишига ишонмоқда. Қайд этилишича, ярим ҳимоячи Фернандиньо кетганидан сўнг, «Ман Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоада ярим ҳимоячи Родри билан рақобатлаша оладиган футболчини жамоада кўрмоқчи. Ўтган мавсумда Филлипс «Лидс» сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.