Гвардиола Кукурельянинг ишқида...

Гвардиола Кукурельянинг ишқида...

«Брайтон»нинг испаниялик ҳимоячиси Марк Кукурелья -  «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун ушбу трансфер ойнасидаги устувор мақсад, деб хабар беради таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, клублар футболчининг трансфери борасида ўзаро келишиб олишган. Инглиз клуби Марк учун 60 млн. евро беради. Кукурелья - «Барселона» тарбияланувчиси. У 2020 йил ёзида каталонияликлар сафини тарк этиб, «Хетафе»га ўтди. Бир йил ўтиб ҳимоячи «Брайтон» аъзосига айланди. Маълумот учун, 23 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 39та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.