Гвардиола: “Одамлар устимиздан куляпти”

Гвардиола: “Одамлар устимиздан куляпти”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубда юз бераётган муаммолар туфайли қандай ҳиссиётларни бошдан ўтказаётгани ҳақида гапирди.

Яхши ухлолмаяпман. Рақибларимиз бизнинг муаммоларимиздан мазза қиляпти. Одамлар устимиздан куляпти. Бу спортда нормал ҳолат, кимнинг кайфияти яхши бўлса, сенинг омадсизликларингдан кулади.

Бу футбол қанчалар яхши нарса экани ҳақидаги тушунчаларнинг бир қисми холос, - деди Хосеп Гвардиола.

Англиянинг амалдаги чемпиони олти ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. “Шаҳарликлар” кетма-кет бешта учрашувда мағлуб бўлганидан кейин, олтинчи ўйинда учта тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганига қарамай, ғалабани қўлдан чиқарди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.