ЎртоҚлик учрашуви: Иккинчиси билан муроса...

ЎртоҚлик учрашуви: Иккинчиси билан муроса...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудиянинг Жидда шаҳрида Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Лотин Америкаси вакиллари ҳисобни очишди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Алехандро Гонсалес самарали якунлади. Шундан сўнг майдонда тенг кураш кечди, ўйин темпи юқори бўлди ва жамоалар вазиятлар яратишди. Таймга қўшиб берилган 2-дақиқа якунланаётган пайтда ҳакам Венесуэла дарвозаси томон пенальти белгилади. Боиси, ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида Шомуродовни тортиб йиқитди. Пенальти тепиш масъулиятини Машарипов ўз зиммасига олди. Жалолиддин «паненка» зарба билан дарвозабонни алдади, аммо тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Катанец бирданига 4 футболчини алмаштирди. Ўрунов, Турғунбоев, Собирхўжаев ва Абдухолиқовнинг туширилиши натижасида тезликни оширдик. Орадан кўп ўтмасдан Фуэнтес Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатди ҳамда иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг ташаббус тўлалигича бизникилар томонига ўтди. Баҳснинг 79-дақиқасида эса Яхшибоев пенальти ишлади. Унинг ўзи 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Венесуэла қолган дақиқаларда дурангни сақлаб олиш ўйнади ва ўз мақсадига эришди.

Шу тариқа, Ўзбекистон Саудияга йиғин доирасида КОНМЕБОЛ вакилларидан Боливияни мағлуб этиб, Венесуэла билан дуранг ўйнади.

 

ЎЗБЕКИСТОН - ВЕНЕСУЭЛА - 1:1 (0:1)

28 март. Саудия Арабистони.  «King Abdullah Sport City Stadium».

Ҳакамлар :   Холид   ал   Тураис Ёсир   ал   Сутан Абдулраҳим   ал   Шаммари ( С . Арабистони ).

Голлар: Ж.Яхшибоев (78-пен.) - А.Гонсалес (6).

Фойдаланилмаган пенальти: Ж.Машарипов (45 + 3).

Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев (4.Иброҳимхалил Йўлдошев, 87), 18.Абдулла Абдуллаев (20.Жасур Яхшибоев, 73), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Отабек Шукуров (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 8.Жамшид Искандеров (19.Азиз Турғунбоев, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (11.Остон Ўрунов, 57), 14.Элдор Шомуродов (22.Бобур Абдихолиқов, 57).

Венесуэла: 1.Хоэль Гратероль, 21.Алехандро Гонсалес (20.Рональд Эрнандес, 64), 5.Жуниор Морено (28.Сеговиа Теласко, 55), 3.Йордан Осорио, 18.Мигель Наварро, 2.Жан Фуэнтес, 10.Эрнесто Торрегросса (27.Брайан Алкосер, 46), 13.Хосе Луис Мартинес, 9.Эдуард Бельо (4.Жон Чансельор, 70), 19.Кристиан Йепес (8.Томас Ринкон, 70), 23.Саломон Рандон (17.Хосеф Мартинес, 64).

Огоҳлантиришлар: А.Турғунбоев (69) - А.Гонсалес (3), Э.Бельо (42), Ж.Фуэнтес (62).

Четлатиш: Ж.Фуэнтес (67).

 

Жанубий Америка вакили шу кунгача Осиёнинг 9та терма жамоасига қарши жами 18та ўйин ўтказган. Шундан 8тасида Венесуэла ғалаба қозонган. 5та баҳсда дуранг қайд этилган ва яна 5та учрашувда мағлубиятга учраган.

Венесуэла терма жамоасининг Осиё жамоаларига қарши натижалари:

Хитой - 1та ўйин, 1та мағлубият (0:1)

Эрон - 3та ўйин, 1та дуранг, 2та мағлубият (1:3)

Австралия - 1та ўйин, 1та дуранг (1:1)

Сурия - 2та ўйин, 2та ғалаба (6:2)

КХДР - 1та ўйин, 1та ғалаба (2:1)

Япония - 5та ўйин, 1та ғалаба, 3та дуранг, 1та мағлубият (6:6)

Жанубий Корея - 1та ўйин, 1та мағлубият (1:3)

БАА - 2та ўйин, 2та ғалаба (6:0)

Саудия Арабистони - 2та ўйин, 2та ғалаба (3:1)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.