“Интер” “Реал Мадрид” дарвозабонига қизиқмоқда

“Интер” “Реал Мадрид” дарвозабонига қизиқмоқда

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Интер»нинг қизиқишлар доирасига кирди, деб хабар беради "El Nacional".

Манбаларга кўра, «Интер» декабрда 36 ёшга тўладиган Ян Зоммернинг ўрнига потенциал номзод изламоқда. Лунин «Интер»нинг шорт-листидан ўрин олган, аммо у клуб учун устувор вариант эмас.
Клубнинг асосий мақсади — «Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремирони қўлга киритиш. Бу номзодни бош мураббий Симоне Индзаги қўллаб-қувватламоқда, у Ремиронинг тўп узатиш ва реакция кўрсатиш қобилиятини юқори баҳолайди.
Бундан ташқари, «Интер»нинг эҳтимолий харидлари рўйхатида «Боруссия» Дортмунддан Грегор Кобель ва «Порту»дан Диогу Кошта ҳам бор.
Қайд этиш жоизки, яқинда Лунин «Реал» билан янги шартнома имзолаган. У жорий мавсумда бешта ўйинда майдонга тушган, саккизта гол ўтказиб юборган ва икки марта дарвозасини "қуруқ сақлаган" ҳолда ўйинни якунлаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.