Канселу ўрнига Чилуэлл

Канселу ўрнига Чилуэлл

«Челси» ҳимоячиси Бен Чилуэлл «Манчестер Сити»да Жоау Канселунинг ўрнига номзодлар рўйхатига киритилган.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Агар «Бавария» сотиб олиш вариантини фаоллаштирса, инглиз клуби унинг ўрнига футболчи қидиради. «Бен Чилуэлл «Манчестер Сити» кўп йиллар давомида излаётган футболчилардан бири. Албатта, у жиддий кўриб чиқилиши керак бўлган чап қанот ҳимоячиларидан бири, лекин менга айтишларича, у кўриб чиқилаётган ягона футболчи эмас. Уларда бу ўрин учун ўйинчиларнинг қисқа рўйхати бўлади ва улар май ёки июнь ойларида Гвардиола билан қандай ишлашни ҳал қилишади», - деди Романо.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.