Клаттенбург Мисрни тарк этишга мажбур

Клаттенбург Мисрни тарк этишга мажбур

Таниқли англиялик ҳакам Марк Клаттенбург тайинланганидан атиги олти ой ўтиб Мисрда ҳакамлар қўмитаси раҳбари лавозимини тарк этишга мажбур бўлди.

Mirror нашри хабарига кўра, «Замалек» клуби президенти Клаттенбургнинг шахсий ҳаётига эътироз билдирган, бу эса ушбу клуб мухлислари томонидан англиялик мутахассиснинг манзилига таҳдидлар қилинишига сабаб бўлган. Энди Премьер-лиганинг собиқ ҳаками хавфсизлигидан хавотир олмоқда. Шу билан бирга, Ahram Online нашри Марк Клаттенбург Миср футбол ассоциацияси вакиллари билан келишмовчиликлар туфайли истеъфога чиққани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, англия собиқ ҳакамнинг истеъфоси ҳали тасдиқланмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.