Конте Перишични сотиб олишни талаб қилмоқда

Конте Перишични сотиб олишни талаб қилмоқда

«Интер» ҳужумчиси Иван Перишич АПЛга кўчиб ўтиш учун шартномани узайтиришдан бош тортиши мумкин.

«Тоттенхэм» 33 ёшли хорватни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист-инсайдер Маттео Моретто берган хабарга кўра, «шпорлар» бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи Перишични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хорватнинг «неррадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган, шу боис у ёзда жамоани текинга тарк этиши мумкин. 2021/22 йилги мавсумда Перишич 48та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.