Кутилганидек, ёшларимиз яна  Осиё чемпионига айланишди

Кутилганидек, ёшларимиз яна  Осиё чемпионига айланишди

Мана ниҳоят 5 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун қувонарли кун қайд этилди.

Мамлакатимиз мезбонлигида ўтган Осиё кубоги U20 турнири финалида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Ироқни мағлуб этиб, қитъа чемпионига айланди.  
Ҳаттоки, ушбу ўинда вакилларимизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга шахсан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев, ҳукумат аъзолари ҳам ташриф буюришган эди. 
 Баҳснинг кулминацион нуқтаси шубҳасиз, 72-дақиқа бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган тўқнашувнинг 72-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев томонидан ишланган пенальтини Умарали Раҳмоналиев голга айлантириб стадионни ларзага келтирди – 1:0.  Бу   якуний   натижага   айланди. 
Ироққа қарши финалдаги ғалаба билан Ўзбекистон ўзига хос требл қайд этди– уч хил ёш тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Вакилларимиз бунгача 2012 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда  а й нан Р. Ҳайдаров қўл остида Осиё кубоги U23 ғолибига айланганди. Бугунги ғалаба  Равшан Акмаловичга  Ҳайдаровга олтин дубль, Ўзбекистонга эса треблни келтирди. Бунгача Осиёда фақатгина 4 жамоа – Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ бундай натижага эриша олганди.  
Айтганча,  Аббосбек Файзуллаев – Осиё кубоги U20нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, Отабек Боймуродов   – Осиё кубоги U20нинг энг яхши дарвозабони деб топилди 

Осиё кубоги U20. Финал 
18 март (шанба) 
ЎЗБЕКИСТОН U20 – ИРОҚ U20 – 1:0 (0:0) 
Ҳакам: Муҳаммад Назми (Малайзия) 
Гол: Умарали Раҳмоналиев, 72 пенальтидан.

Ўзбекистон U20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрўзбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 13.Зафармурод Абдураҳматов (2.Иззатулло Пўлатов, 83), 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 60), 23.Асадбек Жўрабоев (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 60).

Ироқ U20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Қадим Раъад Ҳотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим, 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил (11.Ашар Али, 77), 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим (7. Муҳаммад Жамиил, 80).