Миллий термамиз Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Миллий термамиз Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, йиғин давомида Сречко Катанец жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади. Ўйинлар 23 ва 27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

23 сентябрь
Камерун — Ўзбекистон 

27 сентябрь
Коста-Рика — Ўзбекистон