“Нефтчи” “Насаф” етакчиларига кўз тикмоқда

“Нефтчи” “Насаф” етакчиларига кўз тикмоқда

"Навбаҳор" билан хайрлашган Тома Табатадзе ва Жамшид Искандеровнинг Фар­ғонага йўл олишлари кутилаётганди. Бироқ ҳар икки футболчи "Нефтчи" сафига қўшилмайдиган кўринади.

 Гап шундаки, бош мураббий ушбу трансферларни ёқламаяпти. Мураббийлар штаби Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") номзодини ҳам четга сурди. Лекин жамоанинг режалари катта, барибир. Дейлик, мураббийлар штабига бунга қадар "Насаф" ва "Пахтакор" дарвозабонларини шуғуллантирган Денис Иванков қўшилди. Жамоанинг 22 ёшли Муҳаммадали Ғиёсов ("Қизилқум") билан келишувга эришгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. Аммо Навоий клуби буни инкор этди. Кўринишидан, "Навбаҳор" етакчиларидан бири Йован Жокич фаолиятини Фарғонада давом эттиради. Сербиялик футболчи жамоа таклифини қабул қилгани айтилмоқда. Ҳозир "Нефтчи" эътиборида турган футболчилар - "Насаф" тўпурари Зоран  Марушич ва ҳимоячиси Шерзод Насруллаев. Агар қаршиликлар янги ҳужумчи топишса, сербияликни қўйиб юборишлари мумкин. Терма жамоамиз ҳимоячисига эса расман молиявий томондан яхши шартнома таклиф қилинди. Тўғри, Суперлиганинг энг қимматбаҳо қанот ҳимоячиси ҳозирча аниқ жавоб бергани йўқ. Унинг "Насаф" билан шартномаси шу йил 31 декабрда ўз кучини йўқотади. "Нефтчи"нинг тожикистонлик ҳимоячиси Зоир Жўрабоев катта эҳтимолки, жамоадан кетади. Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов (20та ўйинда 4та гол ва 1та ассист) билан эса ҳамкорлик тўхтатилди. Дарвоқе, бош мураббий Виталий Левченко хизматига Малайзиянинг "Сабаҳ" жамоасидан қизиқиш бор. "Истиқлол" (Душанбе) ҳам украиналик мутахассисни орт­га қайтармоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.