Янгиликлар

Суперлига 23-тур. “Металлург” дербида дуранг қайд этди. “Бунёдкор”да эса мағлубият

Суперлига 23-тур. “Металлург” дербида дуранг қайд этди. “Бунёдкор”да эса мағлубият

Суперлига 23-тур доирасидаги бугунги кун санасига белгиланган "Нефтчи" — "Бунёдкор" ҳамда “Металлург” – ОКМК учрашувлари ўз нихоясига етди. Дастлабки беллашувда “Нефтчи” ўз майдонида Суперлигада қолиш учун курашаётган “Бунёдкор”ни қабул қилди ва оғир ўйинда уч очкони қўлга киритди.

Самвел Бабаян “Локомотив”да иш бошлашга яқин

Мавсум якунланишига 3 та тур қолганида Суперлига жамоаларида мураббийлар ўзгариши юз бермоқда. Бундан бироз олдин Бекободнинг "Металлург" клуби мураббийлар штабида алмашинув рўй бергани ҳақида хабар берилган эди.

Батафсил

Роналду: "Ҳали катта ғалабалар олдинда"

Португалия миллий терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кечаги "Ал-Ҳилол" билан бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Батафсил

Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси «Металлург» билан хайрлашди

2024 йилги мавсум тугашига тўрт тур қолганда “Металлург” профессионал футбол клуби жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси Денис Тойменцев билан икки ёқлама келишувга кўра шартномани тўхтатди.

Батафсил

"Барселона" Гави ва Педрига ишонмоқда. Араухо билан эса... 

"Барселона" ярим ҳимоячилар Гави ва Педрининг клуб билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаларини узайтиришига ишонч билдирмоқда. Марказий ҳимоячи Роналд Араухо билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар қийинроқ тусда давом этмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Батафсил

Перес Анчелоттидан норози

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Қироллик клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг 19 ёшли қанот ҳимоячиси Арда Гулер ва 18 ёшли ҳужумчи Эндрикга берган ўйин вақтидан норози. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.

Батафсил
>