АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболчилар Азизжон Аҳроров, Асадбек Мустафоқулов, Беҳруз Ҳайдаров, Аҳаджон Абдураҳмонов, Отабек Икромов, Икром Атабоев ва мураббий Жаҳонгир Абдурашидов
23-январ куни “Янгиер қурувчи” футбол клуби билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича вужудга келган низоли вазият юзасидан Лигага мурожаат қилганди. 10- феврал куни мазкур масала Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди .
“ Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти ” нинг 14 бис - моддаси 1- бандида футбол клуби қонунга ҳилоф тарзда футболчига камида икки ойлик иш ҳақини тегишли санада тўлаб бермаса , футболчи шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган . Унга кўра , футболчи қарздор клубни ёзма равишда хабардор қилиб , унинг молиявий мажбуриятни тўлиқ бажариши учун 15 календар кунилик муддат тақдим этиши керак . Шундан келиб чиқиб , мурожаат қилувчилар 23- январ куниёқ расмий аризани клубга тақдим этганди . Бироқ “ Янгиер қурувчи ” футбол клуби футболчилар ва мураббий олдидаги иш ҳақи бўйича қарздорликни бартараф қилмади .
Қўмита йиғилишида футболчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида “ Янгиер қурувчи ” футбол клуби-нинг ўз ишчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармагани , иш ҳақи ва бошқа тўловлар ярим йилдан буён тўланмасдан келаётгани , футболчилар 2023- йилнинг 23- январ куни иш берувчини белгиланган тартибда огоҳлантириб , меҳнат шартномасини муддатидан олдин ишчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилиниши тўғрисида мурожаат қилганига қарамай , қарздорлик бартараф этилмагани аниқланди . Шундан келиб чиқиб , футболчилар ва мураббий мурожаати қаноатлантирилди ҳамда улар эркин агент мақомига эга эканлиги қайд этилди .
Қўшимчасига , “ Янгиер қурувчи ” футбол клубига 2023- йилнинг 20- феврал санасига қадар юқоридаги қарздорликни тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилди . Белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаса , “ Янгиер қурувчи ” футбол клубининг Биринчи лига учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишига нисбатан тақиқ қўйилиши белгиланди .
Йиғилишнинг иккинчи қисмида “ Бунёдкор ” футбол клуби ва бош мураббий Иван Бошкович ўртасида 2022- йилнинг 6- июл куни имзоланиб , белгиланган тартибда Лига рўйхатидан ўтказилган меҳнат шартномасига шу йилнинг 27- декабрь куни қўшимча ва ўзгартиришлар киритилгани , бироқ мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар акс этган шартнома Лигадан рўйхатидан ўтказилмагани масаласи муҳокама қилинди .
Унга кўра , “ Бунёдкор ” футбол клуби бош мураббий билан тузилган меҳнат шартномасини Лига рўйхатидан ўтказишда белгиланган талабга риоя қилмагани аниқланди . Мазкур ҳолат бўйича “ Бунёдкор ” футбол клубига нисбатан интизомий чора қўллашни кўриб чиқиш масаласи Тартиб интизом қўмитасига оширилди .
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789