Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
СУПЕРЛИГА
“Металлург” — “Нефтчи”
Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан ўрин олган “Металлург” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар футболчиси Владислав Касминин оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Владислав Касмининга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Сурхон” — “Андижон”
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сурхон” — “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+9 дақиқасида меҳмонлар футболчиси Рубин Хебай бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рубин Хебайга (“Андижон”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Навбаҳор” — “Металлург”
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” — “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 73-дақиқасида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян рақиб футболчиси Иброҳим Ибрагимовга нисбатан провокацион ҳаракатлар қилган (бу ҳаракати учун С.Бабаян сариқ карточка билан огоҳлантирилган). Бунга жавобан Иброҳимов унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иброҳим Ибрагимовга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, Самвел Бабаянга (“Навбаҳор”) нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.
“Сўғдиёна” — “Олимпик”
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” — “Олимпик” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 26-дақиқасида меҳмонлар вакили Жасур Жалолиддинов рақиб футболчисининг оёқ қисмига тўпсиз вазиятда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга (“Олимпик”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Металлург” — “Қизилқум”
Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Металлург” — “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 42 дақиқасида “Қизилқум” футболчиси Николай Тарасов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Николай Тарасовга (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Пахтакор” — “Навбаҳор”
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 68-дақиқасида меҳмон жамоа мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томон турли буюмлар улоқтирилган. “Пахтакор” футболчиси Шаҳзод Азмиддинов эса рақиб мухлисларига жавобан улар томон тош улоқтирган.
Шунингдек, учрашувнинг 78-дақиқасида меҳмонлар вакили Даврон Ҳошимов рақиб футболчиси бошининг орқа қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шаҳзод Азмиддиновга (“Пахтакор”) нисбатан жарима интизом чораси, Даврон Ҳошимовга нисбатан эса 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Мухлислар хатти-ҳаракати учун “Навбаҳор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
ПРО ЛИГА
“Орол” — “Андижон SGS”
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган “Орол” ва “Андижон SGS” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+8-дақиқасида меҳмонлар вакили Файзулло Нурмуҳаммадов рақибига кўкрак қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Файзулло Нурмуҳаммадовга (“Андижон СГС”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.
“Қўқон-1912” — “Машъал”
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Машъал” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 73-дақиқасида меҳмонлар вакили Шўта Гвазава рақиб футболчисининг тўпиқ қисмини қасддан босгани учун майдондан четлаштирилган.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789