«Пахтакор»: 4 футболчи ижарага берилди, Шаркич ва Ларин ҳам "қўйиб юборилди"...

«Пахтакор»: 4  футболчи ижарага берилди, Шаркич ва Ларин  ҳам "қўйиб юборилди"...

«Пахтакор» Суперлигада трансфер ойнаси ёпилишидан олдин таркибида бир қатор ўзгаришлар қилди.

«Аброр Исмоилов «Нефтчи»га, Азизхон Исақов эса «Сурхон»га трансфер қилинди. Иминов, Ёқубов, Пўлатов ва Абдураззоқов эса турли клубларга ижарага берилди. Хаджиев, Мираҳмадов, Ларин ва Шаркич билан шартномалар эса икки томон келишувига кўра бекор қилинди», - дейилади клуб хабарида. 

«Пахтакор» таркибидаги ўзгаришлар:
Аброр Исмоилов - «Нефтчи» (трансфер)
Азизхон Исақов - «Сурхон» (трансфер)
Ҳумоюнмирзо Иминов - «Бухоро» (ижара)
Жасурбек Ёқубов - «Бунёдкор» (ижара)
Иззатилло Пўлатов - «Турон» (ижара)
Миркомил Абдураззоқов - «Металлург» (ижара)
Камен Хаджиев - «Локомотив», Болгария (эркин агент)
Миржаҳон Мираҳмадов - ОКМК (эркин агент)
Алексей Ларин - «Нефтчи» (эркин агент)
Оливер Шаркич (эркин агент).

Аввалроқ, клуб таркибига Достон Ҳамдамов келиб қўшилган, Илья Мартинович, Пшемислав Банашак, Достон Турсунов билан шартнома имзоланган эди.