«Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Бунёдкор», «Динамо» ва яна 6 клуб сотувга қўйилди...

«Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Бунёдкор», «Динамо» ва яна 6 клуб сотувга қўйилди...

Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорни имзолади.

ЎзА (uza.uz) расми веб-саҳифаларида оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати эълон қилинди.
Мазкур қарор асосида хусусийлаштириш соҳасида қилиниши керак бўлган қатор амалий ишлар белгиланди. Жумладан, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1 001 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати тасдиқланди (тўлиқ рўйхат юқоридаги файлда берилган)Унга кўра, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1001та корхонанинг акция пакетлари рўйхати тасдиқланди. 
Қарорга биноан, келтирилган рўйхатда 11та футбол клуби ҳам сотувга қўйилган. Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» ташкилоти томонидан «Насаф», «Бухоро», «Машъал» клублари, «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан «Локомотив» клуби, «ЎзМеткомбинат» томонидан «Металлург» клуби, Олмалиқ тоғ-кон комбинати томонидан ОКМК футбол клуби, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клуби, Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан «Динамо» клуби, Наманган вилояти ҳокимияти томонидан «Навбаҳор» клуби, Қашқадарё вилояти ҳокимияти томонидан «Шўртан» клуби давлат улуши тўлиқ сотувга чиқарилган.