Погба АПЛда ўйнамоқчи

Погба АПЛда ўйнамоқчи

«Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клублари собиқ яримҳимоячиси Пол Погба АПЛга қайтиши мумкин.

Goal хабарига кўра, 29 ёшли французга Лондоннинг «Фулҳэм» клуби даъвогарлик қилмоқда. Таъкидланишича, футболчининг атрофидагилар ҳам унга фаолиятини Англияда давом эттиришни маслаҳат беришмоқда. Полнинг ўзи ҳам шуни мақсад қилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Погбанинг допинг-тести мусбат натижа кўрсатганди. 29 февралда антидопинг суди футболчини 4 йилга дисквалификация қилиш қарорини тасдиқлади. Суд дисквалификация тўғрисида қарор қабул қилгач, Пол апелляция шикояти берди. 7 октябр куни Спорт арбитраж суди (CAS) франциялик яримҳимоячининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирганини эълон қилди. Шу тариқа у 2025 йилнинг март ойидан расмий ўйинларга қайтиши мумкин бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.