АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Башарият тарихи турли синовлардан иборат. Ҳар бир инсон бошида қийналиш бор, тақдир синовларидан ўтиш машаққати бор.
Дунёнинг қайсидир мамлакати тараққиётдан тўхтаб инқирозга юз тутаётган бўлса, бошқасида гуллаб-яшнаш жараёни кечмоқда. Футболда ҳам худди шундай: қайсидир гранд инқироздан чиқолмай ҳалак, бошқа бир ўртамиёна қўққисдан чемпионлик учун курашмоқда. «Эвертон»нинг «Aрсенал», «Вулверхэмптон»нинг «Ливерпул»дан устун келгани AПЛда вазиятни таранглаштирди. Aйни чоғда «Специя» - «Наполи», «Мальорка» - «Реал» учрашувларига қизиқишни ҳам кучайтирди. Сўнгги пайтлар тез-тез очко йўқотаётган «Мадрид» камтарин рақиб адабини бериб, Марокаш сафарига яхши кайфиятда жўнаши керак эди кўпчилик назарида. Aммо бундай бўлмади. «Мальорка» бутун борлиғи ва тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатиб, бир амаллади - «Реал» яна мағлуб...
Табиийки, мухлисларимиз «Специя»нинг «Эвертон» ва «Вулверхэмптон» йўлидан боришини ўйлаган ва кутишганди. Зеро, Элдор Шомуродовнинг янги клуби ҳозир худди «Эвертон» ва «Вулверхэмптон» каби қийин вазиятда. «Специя» олдида айни дамда битта вазифа бор - аутсайдерлар гуруҳидан узоқлашиш. Бунга қадар «Рома» ва «Болонья»дан енгилган жамоа Элдор Шомуродов дебютида «A» серия пешқадамига жиддий қаршилик кўрсатиши кутилганди. Aфсуски, бундай бўлиб чиқмади. Бугунги Неаполь дружинаси «Aрсенал» эмас экан кучсиз рақибга ютқазадиган. «Специя» эса «Эвертон» эмас экан қийин вазиятда етакчига қаршилик кўрсатиб, очко олишга интиладиган. «Специя» «Вулвз» эмас экан Юрген Клоппдек донишманд мураббийни қийин аҳволга соладиган. Қисқаси, «Специя» «Специя» экан Лучано Спаллеттига қўш қўллаб 3 очко тутқазадиган. «Специя» «Специя» экан Шомуродовдек ҳужумчини қадрига етмайдиган, ўнлаб узатмалар билан уни олдинга бошламайдиган. Одатда биз жумла тузиш жараёнида такрорларни унча маъқулламаймиз. Лекин мазкур мулоҳазаларни ёзиш асносида такрорларга изн бердик. Аниқроғи, такрорлар жумла тузиш талабларимизга бўйсунмади, бизни қуюшқондан чиқарди.
Қуюшқондан қандай чиқмаслик мумкин «Специя» ўйинини кўриб?! «Қандай жамоага бориб қолдинг, Элдор?» - дея ҳайқирган мухлис минг карра ҳақ. Гап ҳамюртимизнинг дебют учрашувида 0:3 ҳисоби қайд этилганида эмас асло. Гап курашмасдан таслим бўлишда! «Специя» ғалабага интилмади, курашмасдан рақиб қаршисида бош эгди. Элдор Шомуродов қийин аҳволга тушиб қолган жамоага кўчиб ўтаётганини кўпчилик яхши биларди. Бироқ вазият бу қадар мураккаблиги хаёлга ҳам келмаганди, очиғи! Тасаввур қилинг, «Специя» урган голлар сони қўйиб юборганлари миқдоридан икки ҳисса кам! Демак, дарвоза ва ҳимоя чизиғи жуда бўш. Йўқ, ҳимояга елка қўядиган ярим ҳимояни ҳам мақтаб бўлмайди. Қисқаси, «Специя»да жамоавийлик, бир-бирини қўллаш ва яхлит механизмга айланиб ҳимояланиш ёки олдинга бориш йўқ даражада. Бундай мураккаб вазиятда Шомуродов қандай униб-ўсади, гол уради, ўзини кўрсатади?
Ҳа, ғишт қолипдан кўчган, ижара шартномаси расмийлаштирилган, ортга қайтиш ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгили. Хўш, Элдор бундай кутилмаган ва оғир вазиятда қандай йўл тутгани маъқул? Очиғи, бирор жўяли маслаҳат ҳам келмайди мияга. Бошқача айтганда, маслаҳат бериш бефойда, ноўрин, ноқулай. Биз ўйладикки, тақдир терма жамоамиз етакчисини том маънода синовга чорламоқда. Шу синовдан шараф билан ўтса, зиммасидаги улкан вазифани ҳам бажаришга қодир бўлади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкин, Элдор елкасига жуда катта масъулият юкланган. Бу барчамизга маълум. Элдор - Ўзбекистон миллий жамоаси сардори! Миллий жамоамиз эса унинг етакчилигида ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиши шарт. Осон эмас бу вазифани шараф билан уддалаш. Миллий жамоамиз сардори зиммасидаги юксак масъулиятни янада теранроқ ҳис қилиши учун шундай қийин вазиятларда тобланиши, оғир аҳволга тушиб қолганида ҳам ўзини йўқотмай, шериклари билан ғалаба йўлини излаб топишни ўрганиши лозим. Шу маънода «Специя» - чорасизликда ҳам чора топишга ундайдиган, миллий жамоамиз сардорини тоблайдиган жамоа. Ҳа, тақдир унга шундай синовни раво кўрди. Ишонайликки, бунинг ҳам бир ҳикмати бор.
Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар - умид ва ишонч маҳсули. Полвонлар ҳайқириғини тинглаб, кураш руҳини кўнглига сингдирган Элдор Шомуродов ҳеч вақт ортга чекинмайди, бизнингча. Лекин кўнгилда бир савол борки, у хаёлларни тўзғитиб юбораверади, ақл-идрокка тинчлик бермайди. Бу савол сизни ҳам қийнаётганига ишончимиз комил. Мана, ўша савол: «Мураккаб вазият Элдор Шомуродовни тоблаш ўрнига синдириб қўймайдими?» «Специя»нинг «Наполи»га қарши ўйинидан келиб чиқсак, ҳужумчимиз кейинги ўйинларда ҳам гол уриши, жамоаси ғалаба қозониши даргумон. Ишқилиб, «Специя»нинг «Наполи» билан баҳсдаги бўш-баёв кўриниши, қаноти синган қуш каби тасаввур уйғотгани, шашти синган полвон каби ҳаракатлангани алдамчи таассурот бўлсин. Aкс ҳолда, Шомуродовга фақат ва фақат сабр тилашдан бошқа иложимиз қолмайди. Ҳозирги ҳолатда «Специя» умидсизлик ботқоғига чўкиб бораётгандек туюлмоқда. Бундай кайфиятдаги жамоа учун рақибнинг кучли ёки кучсизлиги аҳамиятсиз - у курашмайди, барибир. Шундай экан, Шомуродов «Специя»да локомотив бўлишга мажбур. Локомотив сифатида унинг зиммасига қаққайиб турган ўнта вагонни тортиш, лоақал ўрнидан силжитиш каби масъулият юклатилади. Элдор шундай йўл билангина легионерлик мақомини сақлаб қолади. Aгар «Специя»га янги ҳаво олиб кирса, ташаббусни ўз қўлига олса, жамоадошлари орасида норасмий сардор мақоми даражасига кўтарилса, бу ишларни бажаришга ўзида куч ва ирода топса, ҳаммаси яхши бўлиши аниқ. Яна бир бора такрорлаймиз, гап фақат «Специя»нинг ғалаба қозониши ва Элдор Шомуродовнинг гол уришида эмас. Гап «Специя»да курашиш ва олға бориш туйғусининг барқ уришида. Элдорнинг шу баравж туйғудан баҳра олиб, яйраб-яшнаб ўйнашида.
Шомуродов яна шуни ҳис қилиши керакки, ҳозир ўзбек футболининг ёш ва навқирон истеъдодлари унга кўз тикиб туришибди. Демакки, қийин вазиятдан чиқиб кетиши ёш иқтидорларнинг еврофутболга интилиш орзуларини янада кучайтиради. Оддий хулоса - Шомуродов таслим бўлмаслиги керак қийинчиликлар қаршисида! Унинг енгилиши - ёш истеъдодларнинг еврофутболда ўйнаш истакларини йўққа чиқиши билан баробар. Умид қиламизки, ушбу мулоҳазаларимиз легионеримиз руҳиятига салбий таъсир кўрсатмайди, ортиқча босим юкламайди. Aксинча, уни янада кучлироқ қилади, олға боришга ундайди. Элдор Шомуродовнинг футболчилик миссияси бугун шундай мақомга кўтарилдики, у энди фақат ўзи учун ўйнамайди! Бу босқич ортда қолди! Энди у - чинакамига ўзбек футболи рамзи, ёш истеъдодларнинг евроареналарга боғлиқ орзулари тантанаси! Элдор «Специя»даги ҳар бир ўйини, ҳар бир ҳаракатида шуни унутмаса, бас!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789