САЛОҲНИНГ "ИККИНЧИ ЁШЛИГИ" БИР ТОМОША ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида
Тан олиш керак, миллий футболимиз янги мавсумга тараддуд кўришга шайланётган бўлсада, Еврофутбол асло бизни зериктирмаяпти
Суперлига-2024нинг охирги тури ҳар бир мураббийга хос фалсафани, шунинг баробарида футболчилар мухлисларга нисбатан қандай позиция тутишларини рўй-рост очиб ташлади.
Масалан, турнир жадвали нуқтаи назаридан «Динамо»га «Сўғдиёна»ни енгиш жиддий аҳамият касб этмасди. Зеро, Самарқанд клубида совринли ўринларга илиниш умиди қолмаганди. Айни чоғда жамоанинг Суперлигадаги ўрни ҳам мустаҳкам эди. Вадим Aбрамовнинг шундай вазиятда шогирдларини фақат ғалаба сари ундагани таҳсинга сазовор. Ўз қадрини биладиган ва омма ишончини қадрлайдиган мураббий ҳамиша шундай йўл тутади. У рақибнинг вазиятига қарамайди асло. «Сўғдиёна» Самарқанд сафарида дуранг натижа қайд этганида ҳам бронза медали соҳибига айланарди. Иван Бошкович жамоаси шу мақсад йўлида охиригача курашди, лекин омад «Динамо»га кулиб боқди. Қайтарамиз, Абрамов шогирдлари ғалаба учун шу қадар жон куйдиришлари шарт эмасди аслида.
Футболимизда узоқ йиллар шу каби нуқтаи назар яшаб келди ва ҳозир ҳам мазкур позициянинг инерцияси сақланиб турибди. Қувонарлиси, Вадим Aбрамов футбол фалсафаси ишонч вакцинаси билан эмлангани рост бўлиб чиқди ва у қўшни жамоани аяб ўтирмади. Яна бир эътирофга сазовор жиҳат шуки, бронза медалидан қуруқ қолган Иван Бошкович «Локомотив» устози Григорий Колосовксий каби фарёд қилмади, аксинча, мағлубиятга мардона ёндашди. Мухлислар футболдаги шундай ҳалол рақобат ва мардонаворликни ёқтиришади, маъқуллашади. Виталий Левченко ҳам худди Вадим Aбрамов каби «Локомотив»ни қақшатқич тарзда жазолади. Бечора Григорий Колосовский «Насаф» лоақал охирги турда мухлислари ҳаққи-ҳурмати ғалаба қозонишидан умидвор бўлган экан-да. «Aждарлар»нинг яна мағлубиятга учрашлари у ва «Локомотив» мутасаддиларини «шок» ҳолатига тушириб қўйди.
Кези келганда айтиш керак, охирги тур ўйинларининг бир вақтда бошлангани (иккинчи бўлим старти бошқа масала) айнан «Локомотив» режаларини чиппакка чиқарди. Чунончи, даставвал 2та гол фарқи билан ютқазаётган «Нефтчи» асосий рақиблари - «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ғалаба қозонолмаса, совринли ўринга умид боғлаши мумкинлигини тушуниб етди ва иккинчи 45 дақиқаликда отига қамчи босди. Шу тариқа вазиятлар ўзгариб кетди, «Сўғдиёна» ва «Локомотив» ғафлатда қолди... Ваҳоланки, «Сўғдиёна»да «Динамо»дан очко олиб, бронза медалига эга чиқиш, «Локомотив»да эса «Нефтчи»ни енгиб, Суперлигада қолишдан умидвор бўлиш имконияти бор эди. Ҳар икки жамоа ўзи учун ўта зарур шу ишни бажаролмади. Бошқача айтганда, озгина бўлсада, хотиржамликка берилди. Балки шунинг учундир «Металлург»нинг Қаршидаги ғалабаси Григорий Колосовский ва «Локомотив» мутасаддиларига бомба портлагандай таъсир кўрсатди. «Локомотив» вакиллари нима сабабдан шундай хаёлга боришгани ажабланарли. Негаки, кўплаб мухлислар «Металлург» Қаршида ғалаба қозониши, йўқ, аксинча, «Насаф» ўз майдонида яна ўзи хоҳлаб, мағлубиятга учрашини тушуниб туришганди. Очиғи, қаторасига 5та ўйинда мағлубиятга учраган ва охирги турда мухлислари қаршисида ютқазишдан тортинмаган «аждарлар»ни чемпионлик билан шарафлаётган мухлислар бизни ҳам қойил қолдиришди. Жуда узоқ кутилган чемпионлик мухлислар учун шу қадар азиз ва қадрли эканки, ғолиб жамоанинг мағлубиятли серияси улар кўзига кўринмаяпти. Эҳтимол, «Насаф» мухлислари қалбида ҳам нималардир чирт-чирт узилгандир. Лекин улар сўнгги турдаги мағлубият чоғи буни футболчиларга асло сездиришмади. Яна бир бор «Насаф» мухлислар армиясига қойил.
Aфсуски, Рўзиқул Бердиев ва унинг шогирдларига нисбатан бундай гапларни айтиш ноқулай, ноўрин. Инкор этмаймиз, «Манчестер Сити» ва «Барселона» каби қудратли клублар ҳам инқирозни бошдан кечирмоқда, «Реал» эса ЧЛда ҳеч ўзига келолмаяпти. Бироқ еврофутбол грандлариларида бундай оғир дамлар - шонли лаҳзалардан кейин гоҳ-гоҳ учраб турадиган ҳолат. Фарқи шуки, «Насаф» агар чин дилдан истаганида, «Металлург»ни енгарди, ўзида ғалаба қозонишга куч топарди. Шунчаки, жамоа ғалабани чин юракдан истамади, мухлислари ҳурмати зафар қозонишга куч топмади. Бу - жуда катта айб. Айни чоғда кўзда тутилмаган дискомфорт, либераллик эффекти жамоага нисбатан ишончни сўндиради, футболни ўлдиради. Рўзиқул Бердиевдек футболнинг чинакам фидойиси бундай ишга йўл қўйиши, изн бериши - тасаввурга сиғмас ҳодиса. «Металлург»га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам журналистлар андишали мураббийни аяб, ортиқ даражада одоб билан савол беришди, уни қийнашни исташмади.
Таассуфки, футболимиз муҳити шундай принципиал вазиятларда юрагини очмаяпти, ўзини қийнамаяпти. Ҳолбуки, принципиал вазиятларда ўзини қийнаб бўлса-да, очиқ-ошкора сўзламаслик - келажакда яна рўй бериши эҳтимоли бор, ҳатто кучайиб кетадиган депсинишларнинг ибтидоси. Шу каби аянчли ҳолатга «Насаф»дек истеъдодлар фабрикаси доялик қилаётгани афсусланарлидир. Биламиз, мавсум якунида чемпионга нисбатан кескин танқидий мулоҳазалар айтиш ниҳоятда ёқимсиз. Aммо қачонгача ўзимизни ҳам, ўзгаларни ҳам ўнғайсиз ҳолга туширмаслик учун сукут сақлаймиз? Сукут жамиятимиз, жумладан, футболимиздаги адолатсизликлар оловига мой сепмаяптими? Йўқ, мазкур мулоҳазаларимиз билан шовқин-сурон, дод-фарёд кўтариш лозимлигини эслатмаяпмиз, таъкидламаяпмиз. Aксинча, барча шахсий ёки жамоавий манфаатлардан устун туриб, футболда ҳалол рақобатни ҳимоя қилиш борасида сўз юритяпмиз. Aна, «Навбаҳор»дан кетаётган моҳир ва тажрибали футболчилар ўз қадр-қимматлари учун сўнгги сонияга қадар курашдилар ва уларни мухлислар, жамоа раҳбарлари олқишлар билан кузатишди. Бронза медали «Навбаҳор»га насиб этишига нисбатан «Югурганники эмас - буюрганники» нақлини ишлатиш ноўрин. «Лочинлар» чинакам ирода ва характер эвазига бронза медалига эга чиқиб, мардона қанот қоқишди. Aксарият мухлислар умидсизликка тушиб, «Шу билан «Навбаҳор» тамом!» - дея қўл силташганида ҳам, жамоа ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушди ва зарур очколарни жамғарди. Шу маънода «Навбаҳор» ва унинг таркибидаги ҳар бир футболчи - ўз репутацияси учун тинмай курашиш тимсоли.
Шахсий обрў учун курашмаслик футболчини ҳам, жамоани ҳам аянчли аҳволга солиб қўйиши муқаррар. «Пахтакор» ва «Насаф» бу хусусда жиддий бош қотирмаса, футболимиздаги мавқеини йўқотиши турган гап. Йўқотилган мавқе эса осонликча тикланмайди. «Нефтчи» ва «Навбаҳор»да узоқ давом этган инқироз даври бу борадаги фикримизни тасдиқлайди. Aгар «Олимпик» якуний турда «Сурхон» устидан зафар қучганида, «Бунёдкор» ва «Қизилқум»дан бири ўтиш ўйинини кутишга мажбур бўларди. Эҳтимоллар назариясини назарда тутган чоғи «Бунёдкор»ни қийин аҳволга тушишини истамаган «шерлар» охирги турдаги мағлубиятга давом этаётган инқирознинг бир кўриниши сифатида қарашди. Таслимчилик кайфияти шу даражада бўлиши мумкинми? Элит ОЧЛда «Истиқлол» билан баравар тўп сурган жамоа «қалдирғочлар» қаршисида наъра тортолмайдими? Бу саволларга жўяли жавоб топиш мушкул! Йўқ, кўпчилик жўяли жавобни билади, ҳамма гап уни жасорат билан айта олишда!
Муҳаммад ВАЛИ
Тан олиш керак, миллий футболимиз янги мавсумга тараддуд кўришга шайланётган бўлсада, Еврофутбол асло бизни зериктирмаяпти
Мана, 2024 йилги футбол мавсуми тарихга айланди. Суперлига-2025да иштирок этадиган 16та клуб ҳам маълум.
АПЛ 13-туридан сўнг турнир жадвалида нодир ҳолат юзага келди (албатта, 1-2 эмас, 13тадан ўйин учун)
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789