«Қироллик» клуби «Реал» М 14 марта Европа ЧЛ ғолиби

«Қироллик» клуби «Реал» М  14 марта Европа ЧЛ ғолиби

Сизга яхши маълумки, кеча оқшомда Парижда ўтказилган Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» ва «Реал» клублари тўқнаш келишди.

Мазкур баҳсда Мадрид клуби Винисиус Жуниор томнидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва 14-марта ушбу 1-рақамли турнир чемпионига айланди.
Қизиғи шундаки,  ушбу ўйин деярли инглиз клуби устунлигида ўтди. Зарбалар: 23(9) — 4(1). Аммо Куртуа 9та сейв қилиб, финал қаҳрамонига айланди. Табиийки, Анчелотти жамоаси ҳимоявий тактика қўллаб фақатгина натижа учун ўйнади ва якунда мақсадига эришди.

Айтганча, "Реал Мадрид" ушбу мавсум ЕЧЛда Англиянинг энг кучли уч жамоасини ҳам масобақадан чиқариб ("Ливерпуль" устидан финалдаги ғалаба) юборди.

Финалда "Ливерпуль" (0:1),  ярим финалда "Ман.Сити" ( 3:4, 3:1) ва чорак финалда "Реал" икки ўйин натижасига кўра, "Челси"дан устун келганди - 3:1, 2:3.

Маълумот учун, АПЛ-2021/2022да "Сити" чемпионликни қўлга киритган бўлса,  "Ливерпуль" ва "Челси" мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди.

 

ЕЧЛ. Финал
ЛИВЕРПУЛЬ — РЕАЛ- 0:1 (0:0)
28 май, «Энфилд»
Гол: Винисиус (59).
Ливерпуль — Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон (Кейта, 77), Тиаго (Фирмино, 77), Салоҳ, Диас (Жота, 65), Мане. 
Реал — Куртуа, Карвахаль, Милиато, Алаба, Менди, Каземиро, Кроос, Модрич (Себальос, 90), Вальверде (Камавинга, 86), Винисиус (Родриго, 90+3), Бензема. 
Огоҳлантириш: Фабиньо (42).