“Реал”нинг лазарети кенгаймоқда

“Реал”нинг лазарети кенгаймоқда

"Реал"нинг яна уч нафар футболчиси "Ливерпул"га қарши ўйиндан сўнг кичик жароҳатга йўлиққан.

Журналист Аранчи Родригеснинг хабар беришича, Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувидан сўнг, Жуд Беллингем, Килиан Мбаппе ва Браим Диасда турли даражадаги шикастланишлар аниқланган. Улар бугун тиббий кўрикдан ўтишади.

Аввалроқ, “Ливерпуль” га қарши ўйиндан сўнг Эдуардо Камавинга сон қисмидан жароҳат олгани маълум қилинганди. Бугун камавинга ҳам шериклари қатори жароҳатнинг оғирлигини баҳолаш учун кўрикдан ўтади. Франциялик футболчи тахминан 2-3 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Айни дамда "Реал Мадрид"нинг асосий таркибида 7 нафар футболчи жароҳат олган: Эдуардо Камавинга, Дан Карвахаль, Эдер Милитао, Аурелиен Тчуамени, Давид Алаба, Винисиус Жуниор ва Родриго.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги учрашувда “Реал” Ла Лиганинг 15-тури доирасида “Хетафе”ни қабул қилади. Ўйин 1 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.