Аксель Дисаси: «Бу мавсумда ҳали имкониятларимиз етарли»

Аксель Дисаси: «Бу мавсумда ҳали имкониятларимиз етарли»

Сўнгги пайтларда монегаскликлар ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Аксель Дисаси бир нечта топ-клублар эътиборини тортаётгани бежиз эмас.

 У жамоасининг янги мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида ўйнаш имконини берувчи ҳудудда туришига катта ҳисса қўшди. «Лорья» билан Лига 1 17-тур ўйини (3:1)дан олдин, «қизил-оқлар» вице-сардори журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, князлик клуби мавсум охирида кучли учликка кириш учун бутуг жамоа бўлиб ҳамма нарсани қилишга тайёрликларини таъкидлади.

- «Монако»да бу мавсумни кучли тўртликда якунлаши учун имкониятлар қандай?

- Биз «Монако»да - ҳамиша ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган ва муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлишимиз учун барча шароитларни яратиб берадиган клубда ўйнаймиз. Ўтган мавсумда 3-ўринни эгалладик ва мантиқан бундан ёмони ярашмасди ҳам. Албатта, мавсум охирида кучли учликда бўлишни истамаймиз. Клуб раҳбарияти биздан кўпроқ нарсани кутмоқда ва буни бир неча бор таъкидлашмоқда. Биз майдонда устунлигимизни исботлашимиз керак. Бунда муваффақият қозониш ва мавжуд вазиятни тўғирлаш учун бизда ҳали етарлича ўйинлар бор.

- Жамоанинг асл мақсади нима?

- Мен ҳаётда оптимистман (табассум қилади). Мен жамоадошларимга ишонаман. Сўнгги икки мавсумда маррага жуда яхши ҳолатда етишимиз мумкинлигини кўрсатдик. Менимча, биз бу сафар ҳам буни исботлай оламиз. Ишончим комилки, жамоамиз ушбу мавсум охирида яхши ўйин намойиш этади. Тажриба ва ҳис-туйғуларимизни енгиш қобилияти бу вазиятда бизга ёрдам бериши керак.

- Жамоа ҳимоясида муаммолар кўзга ташланяпти. Ҳар ҳолда сизларда айни пайт Лигадаги энг ёмон кўрсаткичлардан бирини кўр­­я­пмиз...

- Тан олишимиз керакки, сўнгги ўйинларда биз ўз мақсадимиз бўйича стандартларда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бу ҳақда гаплашиб олдик, албатта, чунки биз вазиятни тузатмоқчимиз. Бўлажак ўйинларда ҳимоядаги стандартлар бўйича ишончлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз ва дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар сонини камайтириш учун ҳамма нарсани қиламиз. Бу вазифа бутун жамоанинг елкасига тушади, уларнинг ролини нафақат ҳимоячилар, балки ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар ҳам бажаришлари керак. Бу турли хил омилларни ўз ичига олган жамоавий иш бўлиб, у ҳам рақибларнинг ҳужумкор салоҳиятини «ўлдириш» учун жиддий фидойилик даражасини талаб қилади.

- Жамоанинг очиқ футбол услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун, айрим рақиблар тезкор қарши ҳужумлар туфайли бизга муаммо туғдириши мумкин, чунки улар ўйин хусусиятларимизни ўрганадилар ва бизни яхши билишади. Баъзан чуқур ҳимояга таянадиган жамоалар билан ўйнашимизга тўғри келади, шунда улар қарши йўналишда тезда ҳужум қилишлари мумкин. Бундан ташқари, ишончлироқ ҳаракат қилиш учун ушбу вазиятлар устида ишлаш керак бўлади. Ўтган мавсумда ҳимояда ўйнаш бизнинг асосий қуролимиз бўлганди. Буни бизнинг заиф нуқтамиз деб аташ нотўғри бўларди. Ҳар бир янги мавсум ҳар доим ҳам аввалгисига ўхшамайди.

- «Қизил-оқлар» қийинчиликларни қандай енгиб ўтади?

- Леверкузеннинг «Байер»и билан учрашувдаги мағлубиятдан сўнг, Европа Лигасидан чиқиб кетишига мажбур бўлдик. Ой биз учун жуда қийин ўтди. Менимча, айнан шу бизни йўналишдан чиқариб юборди. Лекин барчамиз мавсум охирида боримизни бериш учун ҳақиқий профессионал эканлигимизни кўрсатамиз. Менда жамоамиз майдонда камроқ ҳаракат қиляпти, деган таассурот йўқ, аксинча, бу мавсумда ҳали кўп нарсага эришиш имкониятимиз бор.

- Жамоага барқарорлик етишмаяпти...

- Майдондаги ўйин жамоанинг машғулотларда нимага эришганини акс эттиради. Шунга қарамай, машғулотларда ва расмий учрашувларда натижаларга эришиш икки хил нарсадир. Эҳтимол, баъзи футболчилар ўйинга қараганда машғулотларда ўзларини ишончли ҳис қилишлари мумкиндир. Ҳеч бўлмаганда жамоа­дошларимнинг жанговар руҳи жиҳатидан бу фарқни сезмаяпман. «Страсбург» ва «Нант» билан сўнгги икки учрашувнинг юқори даражасини ҳам таъкидлаш лозим. Биз нафақат машғулотларда, балки расмий учрашувларда ҳам изчилроқ чиқиш ва юқори даражадаги ўйин намойиш этиш учун бор кучимизни сарфлашимиз керак.

- Франция терма жамоасида тўпланган тажрибангиз асқотяптими?

- Терма жамоада ўйнаш қимматли тажриба орттириш имконини беради. Франция терма жамоаси мен учун жуда муҳим! Мамлакатимни намойиш этиш мен учун катта шараф ва қувончдир. Иккала сафар ҳам терма жамоага футболчиларнинг жароҳати туфайли чақирилдим. Бу шуни англатадики, энди асл рўйхатга кириш учун янада юқори даражадаги ўйинни кўрсатишим керак. Шунингдек, менинг позициямда рақобат жуда юқори эканлигини тушунаман ва бу менга фақат терма жамоадаги ўрним учун курашиш учун куч беради.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.