«АЛ-НАСР» ФАВОРИТ ЭМАС!

«АЛ-НАСР» ФАВОРИТ ЭМАС!

Юлдузлар билан тўлиб-тошаётган Саудия Премьер-лигасининг янги мавсумида қайси клуб чемпион бўлади?

Буни айтиш қийин, албатта. Айниқса, ҳозир. Лекин экспертлар хулосаларига кўра, Карим Бенземаси бор «Ал-Иттиҳод»да ғолиб чиқиш имконияти анча баланд - 31 фоиз. Иккинчи рақамли фаворит «Ал-Ҳилол»нинг чемпионлик йўлидаги имконияти 23 фоизга баҳоланмоқда. Криштиану Роналду олға бошлаётган «Ал-Наср»да эса бу кўрсаткич атиги 17 фоизга тенг...