Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Милан»нинг афсонавий собиқ ҳимоячиси Алессандро Неста La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида клуб хўжайинларини сармоя миқдорини кўпайтиришга чақирди.
«Босс» шунинг баробарида «россонерлар»нинг ЧЛдаги иштирокларига тўхталди, хусусан, «Тоттенхэм»га қарши 1|8 финал ўйини ҳақида фикр билдирди. Айтиш ўринли, Стефано Пиоли жамоаси жавоб баҳсида 0:0 ҳисобини сақлаб қолди ва «Сан Сиро»да урилган ягона гол эвазига узоқ муддатдан сўнг яна чорак финалда ўйнайдиган бўлди.
- «Милан»нинг Лондонда ўтадиган жавоб ўйинидаги асосий вазифаси - ягона гол устунлигини сақлаб қо-лиш. Бунинг учун жамоа тўлиқ ҳимояланиши керакми ёки...?
- Собиқ ҳимоячи сифатида бу вариант, яъни ҳимоя воситасида устунликни сақлаб қолишни ёқламайман. Аксинча, гол уришга ҳаракат қилиш ҳақида маслаҳат бераман. Яъни ҳимояга «ётиб» олиш билан иш битмайди, ҳужумни ҳам унутмаслик керак. Биламанки, ҳозирги «Милан» буни яхши уддалайди. Қисқаси, Англияда ҳам рақибга муаммо туғдириш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, бугунги «Тоттенхэм» энг яхши ҳолатида эмас ва ундан чўчишга ҳожат йўқ (Пиоли шогирдлари Англияда асосан ҳимоявий футбол воситасида 0:0 ҳисобини сақлаб қолишди, лекин имкон қадар ҳужумга ҳам ўтиб туришди).
- Тўғри, лекин айни пайт «Милан»да ҳам муаммолар йўқ эмас, айниқса, ҳужумда. Ҳимоя эса нисбатан ишончли, агар Флоренциядаги биргина ўйинни ҳисобга олмасак. Бундай вақтда ҳужумга таяниш хавфли эмасми?
- Ҳар ҳолда, синаб кўришга арзийди. Бундан ташқари, «Милан» ҳимоячилари олдинроқда ўйнасалар, ўзларини эркинроқ ҳис қилишади. Агар жамоа ўйинни жарима майдонидан қуришни танласа, орқа чизиқ вакилларига катта оғирлик тушиши тайин.
- Умуман, 3 нафар ҳимоячи чизмасига ўтиш - ишончни мустаҳкамлаб, олдинга қадам ташлашми ёки ўйин сифати бўйича орқага чекиниш?
- Тан олиш керак, «Милан» охирги вақтлар маълум муддат мувозанатни, босим ўтказиш қобилиятини йўқотганди - бу саросимага тушиш оқибати. Энди эса бу сифатларнинг барчаси қайтмоқда, жамоа яна ихчам ҳаракатлана бошлади. Аслида ўзгариш минимал даражада, унинг плюс-минуслари ўша-ўша. Шу ўринда Пиолини озгина мақташ керак - мураббий айни вақтида схемага тузатишлар киритиш асносида вазиятни тўғрилади. Бу ўринли аралашув, албатта. Асосийси, мураббий муваффақият таъсирида такаббурга айланмади.
- Янгича ҳимояда Малик Тшав ўзини кўрсатмоқда. Бу йигит ҳақида нима дея оласиз?
- Яхши ижрочи, асосий гуруҳга қўшилишга тайёр эканлигини баралла кўрсатмоқда. Биламан, айримлар Маликни олдинроққа қўйиш кераклигини айтиб, Пиолини танқид остига олишмоқда. Лекин унинг қаерда кўпроқ наф келтиришини мураббий яхшироқ билади. Ахир йигитча билан бир муддат бирга ишлади. Мана, натижани кўриб турибмиз. Қолаверса, Шарль де Кетеларе мисоли ҳам бор - у тез-тез майдонга тушяпти, аммо фойдаси унча сезилмаяпти. Тшав эса имконга эга бўлиш йўлида кўп ишлади ва энди унга ишониш мумкин. Албатта, йигитча ҳали ўсиши, ўйин сифатларини анча яхшилаши керак. Оддий айтганда, Малик - тўлиқ шаклланиб улгурмаган, лекин истеъдоди катта футболчи. Яна бир томони, клуб унга айтарли пул сарфлагани йўқ. Ишончим комил, Тшав бора-бора «Милан» учун муҳим футболчига айланади.
- Қизиқ, Малик Англияда Кейнни қандай зарарсизлантириши мумкин?
- Кейнга қарши курашда аввало, кучли эътибор, эҳтиёткорлик ва бир сонияга ҳам чалғимаслик талаб этилади. Биламизки, бундай ҳужумчилар ЧЛда кичик хатони ҳам кечиришмайди.
- Тшавнинг иштиёқи ва Томорининг «Фиорентина» билан баҳсдан кейин ўзига келишига ишониш маъқулми ёки Кьер тажрибасига?
- Йўқ, муайян футболчининг қайсидир хатосига ёпишиб олиш тарафдори эмасман. Чунки футболда ҳеч ким хатолардан тўлиқ ҳимояланмаган. Асосийси, орқа чизиқ яхлит куч сифатида ҳаракатланса, бас. Шахсан мен Томорига ишонч билдирардим. Тўғри, барчаси Пиолининг қандай тактика танлашига ҳам боғлиқ. Агар «Милан» ҳимоявий усулни қўллса, унда Кьер фойдалироқ, менимча. Аммо жамоавий ҳаракатланиш муҳимроқ, барибир. Агар шундай ўйин танланмаса, «Милан» катта муаммоларга дуч келади.
- Сизнингча, янгиланган «Милан» нималарга эришиши мумкин?
- Ёш чемпионларнинг халқаро даражада етук футболчиларга айланишлари учун уларнинг ёнига бошқа сифатларга эга тажрибали етук ижрочиларни қўшиш керак. «Милан» аллақачон муаммоларни ҳал қиладиган ҳолатга келганини исботлаб улгурди. Шундай бўлсада, такрор айтаман, жасорат керак, асосийси, «Милан» бўлажак ўйинга тайёр. Айниқса, Леау ва Диасдан кўп нарса кутяпман.
- «Милан» биринчи ўйиндаги минимал ғалабадан кейин фаворитми?
- Бундай дейиш ноўрин. Ҳа, «Милан» яхши имкониятга эга, буни «Сан Сиро»даги ўйин ҳам кўрсатди. Аммо Лондонда ҳаммаси бошқача кечади, чунки Англия стадионларида хотиржам тўп суриш нисбатан қийинроқ.
- ЧЛ чорак финали Пиоли учун мураббийликда катта ютуқ, лойиҳа учун эса муваффақият саналади. Кейинги қадам нима бўлади?
- Ҳозир ЧЛда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаш ортиқча, аммо «Милан» ўйиндан ўйинга тайёргарлик даражасини ошириб бориши, олдинга қадам ташлаш имконига эга. Ҳа, муаммолар, жароҳатлар бор, дейлик, янгилар кутилган даражада ёрдам бера олишмаяпти. Қолаверса, ҳар йили мўъжиза кўрсатиш имконсиз. Агар бюджет чекланган бўлса, Леау каби ижрочиларни сақлаб қолиш қийинлашади, трансферлар бозорида самарасизлик ҳам кузатилади. Демоқчиманки, инвестиция ўзини оқлаяптими, хўжайинлар энди сармоя миқдорини оширишлари керак.
- Де Кетеларе трансфер бобидаги хатолардан бирими?
- Мавсум якунида уни қайта руҳлантириш шарт. Ҳозир Шарль шунчаки, йўқолиб қолди, лекин туннель охирида ҳар доим ёруғлик кўринади. Йигитча озгина ҳордиқ чиқарсин, ўзини тикласин, кейин ҳаммаси қайта кўринади.
- Шахсан сиз Ибрагимовични ЧЛ қайдномасига киритган бўлармидингиз?
- Уни Майамида кўрдим, жуда яхши формада, ғайрати ҳам жойида. Айниқса, менталитети ҳайратланарли ва таъсирли. Ўйлайманки, Ибра ЧЛда ҳам жамоага наф келтира оларди, тўғри, ҳозирги ҳолатда шундай гапириш осон. Лекин яқинда ҳам вазият бошқача эди.
Манба: acmilanfan.ru,
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789