АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Садио Маненинг энг муҳим паллада «Бавария» ўйинида жароҳатга йўлиққани нафақат Сенегал, балки бутун Африкани ақлдан оздирди.
Сенегалликлар миллий жамоанинг чин етакчиси Қатар мундиалида ўйнашини таъминлаш йўлида ҳамма нарсага тайёрлар...
Жаҳон чемпионати арафаси - мавсумнинг энг қалтис ва драматик қисми. Бу вақтда баъзи футболчилар қўққисдан омадсизликка учрашади ва бемаврид жароҳат туфайли орзиқиб кутилган асосий турнирга бориш бахтидан мосуво бўлишади. Мана, бу йил ҳам не-не юлдузлар шундай кўргиликка дуч келишди. Хусусан, Сенегал миллий жамоасининг асосий юлдузи Садио Мане ҳам. Лекин унинг драмаси бошқаларникидан кескин фарқланади.
Садио Мане «Бавария»нинг оддий ўйинида сафдан чиқди. Энди сенегалликлар сеҳр-жодудан фойдаланмоқчилар. Бундеслиганинг 14-тури. «Вердер»га қарши уй учрашуви. Мане 15-дақиқада тиззасидан жароҳатданди ва шифокорлар штаби кўрсатмасига биноан, алмаштирилди. «Бавария» якунда рақибни шунчаки, «эзиб» ташлади - 6:1. Эҳтимолки, Мюнхен клуби агар Садио асосий таркибга киритилмаганида ҳам, худди шундай қиларди. Қисқаси, сенегаллик футболчи омадсизликка учради. Франциянинг йирик спорт нашри - L~Equipe эртасигаёқ мухлислар қўрқувини тасдиқлади. Яъни Мане бўлажак мундиалда қатннашолмаслиги ҳақида хабар тарқатилди. Драманинг энг қиқиқарли қисми шундан сўнг бошланди. Аввало, сенегаллик мухлислар амалий ҳаракатга тушишди. Улардан бири тақдир ҳукмидан шу қадар ғазабландики, 4 йилликнинг асосий турнирини кейинроқ муддатга қолдириш талаби илгари сурилган петицияга старт берди. Ҳужжат маъноси: «Африканинг энг яхши футболчиси Садио Мане жароҳатланди, шу туфайли унинг учун жаҳон чемпионати кейинроққа қолдирилишига эришишимиз керак!» Диққатга сазовор томони, ушбу петицияга бир кунда 1500 киши имзо чекди.
Кейинроқ AFP журналистлари Сенегал футбол федерацияси ҳар қандай ҳолатда ҳам, Манени миллий жамоа «заявка»сига киритиши ҳақидаги маълумотни ошкор қилишди. Бу нимани англатади? Ҳаммаси оддий ва тушунарли. Биринчи вариант: сенегалликлар мўъжиза содир бўлиши ва Садио тезда тикланишидан умидворлар. Иккинчи вариант: Сенегал термаси футболчининг саломатлигини иккинчи даражага тушириб, уни уколлар ёрдамида ўйнатишга мойил. Орадан ҳеч қанча ўтмай, барчасига жавоб топилди. Бунда «сеҳр» ибораси янада ўринли кўринади. Маълум бўлишича, сенегалликлар Манени тезда сафга қайтаришда тиббиёт ёки илмий асослар эмас, халқ усулларидан фойдаланмоқчилар. Ҳар ҳолда, ФИФА бош котиби - сенегаллик Фотима Самура хоним шов-шувли баёнот берди: «Маненинг шу паллада жароҳатлангани - жуда ачинарли ҳолат. Энди унга ёрдам бериш учун афсун ишлатадиган шаманлар хизматидан фойдаланишга мажбурмиз. Бу усул самаралими? Чиндан ҳам, шаманлар ёрдам бера олишадими? Тўғриси, ҳозирча натижа чиқиш-чиқмаслигини аниқ билмайман, лекин уриниб кўрамиз, барибир. Ҳозирги ҳолатда фақат мўъжизадан умид боғлашимиз мумкин. Чунки Мане Қатарга бориши шарт. Садио, 21 ноябрь куни у ерда бўлишинг шарт!»
Гап шундаки, Мане Сенегал футболи учун шунчаки, юлдуз эмас. У - миллий жамоани тортиб юрадиган куч. Унутмаслик керак, Сенегал термаси кўп жиҳатдан Садио туфайли ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Рақамларда айтсак, Мане Африка миқёсидаги саралаш доирасидаги 7та ўйинда 3та гол урди. Асосийси, «плей-офф» раундида пенальтилар сериясидаги ҳал қилувчи зарбани голга айлантириб, Миср термаси умидини ерга кўмди. Йил бошида эса Садио Африка кубогида ҳам ўзини кўрсатди - «ГолҚпас» тизими бўйича 5 очко (3та гол ва 2та самарали узатма). Айниқса, Миср термасига қарши кечган финал алоҳида ўрин тутди - пенальтилар сериясида аниқ зарба ва Сенегал миллий жамоаси тарихда илк марта қитъа чемпиони! Умумий статистикага қарасак, Мане мамлакат бош жамоаси либосида 92та ўйин ўтказиб, 33та гол урган. Сенегаллик спорт журналистларининг жароҳатга муносабатлари ҳам Садио бугунги терма жамоада алмаштирилмас футболчи эканлигини тасдиқлайди. The Athletic нашри бу борада бир қатор маҳаллий ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, деярли бир хил жавоб олди. Муносабат баёни турлича, аммо маъно бир хил. «Маненинг жароҳатлангани тўғрисидаги хабар бутун Сенегални «шок» ҳолатига солди, - деди журналист Сайку Сейди. - Одамлар бунга ишонишдан шунчаки, бош тортишмоқда. Йўқ, бу уларнинг журналистларга ишонмасликларидан эмас, балки Садиосиз жаҳон чемпионатига боришни истамасликларидан... Ахир Мане биз учун Месси, Неймар ва Мбаппе даражасида». Яна бир журналист Абубакри Ба ҳам шу маънода гапирди: «Манени ҳаттоки. кимгадир қиёслай олмайман. Унинг даражаси юқори меъёрдан ҳам баланд. Садио - энг яхшилардан яхшиси ва ноёби. Очиғи, бу футболчини на майдон ва на ундан ташқарида алмаштириш имкони бор».
Мане драмаси қандай тус олишини айтиш қийин. Бинобарин, Сенегал термаси 21 ноябр куни Нидерландия миллий жамоасига қарши ўйин билан жаҳон чемпионатига киришиши керак. Садионинг жароҳати бутун Африкани ақлдан озиш даражасига келтирганини ҳисобга олсак, воқеалар ривожини тахмин қилишнинг иложи йўқ. Ҳа, жароҳатланган Мане дарҳақиқат, Сенегал миллий жамоасининг ЖЧ учун берган якуний «заявка»сига киритилди. Демак, футболчи қатарга боради. Танганинг иккинчи томонига қарасак, энди «Бавария» воқеалар ривожидан норози. Bild нашрида ёзилишича, Мюнхен клубига энг муҳим футболчиларидан бирининг саломатлиги хавф остида қолаётгани сира ёқмаяпти. «Бавария» бу масалада расмий эътироз-баёнот билан чиқишга ҳам улгурди. Қизиқ, Садио драмаси қандай якун топаркин? У Қатар майдонларида сенегалликларга ёрдам бера оладими? Буни билиш учун озгина сабр қилиш ва ЖЧ-2022 ўйинларини кузатиш керак.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789