Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Челси»нинг собиқ футболчиси Жо Коул яқинда жамоани Жозе Моуриньо бошқарган пайт унга кичик пора таклиф қилгани ҳақида қизиқарли воқеликни баён этди.
Айтишича, португалиялик мутахассис унинг эксклюзив автомобили (Ferrari)га қизиқиб қолган, футболчи эса уни сотишга рози бўлган, фақат битта шарт билан. Қизиқ, Жо қандай шарт қўйганди?
Хуллас, «Беназир» дабдабали Ferrari соҳибига айланишни истаса, клубни англиялик футболчи билан ўртадаги шартнома муддатини узайтиришга кўндириши керак бўлган. Бироқ бу келишув ўхшамаган. Яъни Жо Коулнинг айёрона талаби амалга олмай қолган... Собиқ ярим ҳимоячининг ўзи ўша кулгули воқеа тафсилотини қисқача баён этди:
- Аслида ўша пайт асосан кўчмас мулкка сармоя киритардим. Бутун фаолиятим давомида фақат бир марта ҳашаматли автомобиль сотиб олганман - Ferrari Scaglietti. Шундай қимматбаҳо «тойчоқ» харид қилишга ўзимни зўрға ишонтиргандим, аммо бундан бахтиёрликни туйганим йўқ. Машинамни «Челси» автотураргоҳида кўрган Жозе эса бирдан реал харидорга айланди. Шунда агар клуб раҳбариятини менга янги шартнома таклиф этишга кўндирса, автомобилни унга сотишдан хурсанд бўлишимни айтдим. Афсуски, биз бу борада келишолмадик. Умуман, мен бутун ҳаётимда қўл урган энг экстравагант харид - бу айнан Ferrari Scaglietti...
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789