"Андижон" -2023 тақдимот ўтказдими?

"Андижон" -2023 тақдимот ўтказдими?

Суперлигага қайтган «Андижон» бир қатор футболчилар ва мураббийлар билар шартнома имзолади. Расмий жараён жуда юқори савияда ташкил этилди.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, маросимда жами 8 футболчи билан битим тузилди. Уларнинг 3 нафари бошқа клублардан таклиф қилинган бўлса, 5 нафар ўйинчи билан келишув узайтирилди. 
Дастлаб бош мураббий Александр Хомяков ва унинг ёрдамчиси Артём Петросян билан битим имзоланди. Шундан кейин «Андижон» клубига таклиф қилинган яримҳимоячилар Фарҳод Бекмуротов («Металлург»дан) ва Сардор Азимов («Қўқон-1912»дан), ҳужумчи Сардор Абдунабиев (ОКМК) таништирилди. Сўнг ҳимоячилар Владимир Бубанья ва Илдар Маматказин, ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов, дарвозабон Элдор Адҳамов ҳамда яримҳимоячи Суҳроб Бердиев билан янги келишувга эришилгани эълон қилинди. 
Эътиборлиси, клуб раҳбарияти деярли барча билан 2 йиллик шартнома тузди. Фақат Сардор Абдунабиев ОКМКдан бир мавсумга ижарага олинди.